«АТ-ТАБАҚОТ АЛ-КУБРО» АСАРИ – СИЙРАТ ВА ТАРОЖИМГА ОИД МАНБА СИФАТИДА

Sotvoldiyev, Oybek

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Жаҳон мамлакатларида ислом тарихи ва маданиятини ўрганиш жараёнида бирламчи тарихий манбаларга алоҳида эътибор қаратилади. Улар орасида биографик туркумдаги сийрат ва тарожим китоблари алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу китобларда машҳур олимлар, ҳукмдорлар, қўмондонлар сингари ислом тарихида муҳим роль ўйнаган шахслар ҳақида сўз юритилади. Табақот жанридаги манбалар орасида аббосийлар даври тарихчиси Муҳаммад ибн Саъд Зуҳрий (784-845) қаламига мансуб «ат-Табақот ал-кубро» асари жоҳилия давридан IX аср ўрталаригача бўлган ислом тарихини, ушбу давр оралиғида яшаб ўтган мусулмон олимлар таржимаи ҳолини ўзида жамлагани билан ажралиб туради. Асар Марказий Осиё ҳудудидаги дастлабки мусулмон олимлар фаолияти ҳақида маълумот бериши билан ҳам катта аҳамиятга эга. Ушбу мақолада «ат-Табақот ал-кубро» асарининг сийрат ва тарожим йўналишида манба сифатидаги аҳамияти очиб берилган. Шунингдек, мақолада асарнинг умумий таркибий тузилиши, боблари, мавзулари, саҳобий ва тобеийларнинг табақаларга бўлиниш тартиби, ҳар бир табақа қамраб олган шахслар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Муаллифнинг шахслар ҳақидаги биографик маълумотларни келтиришда эътибор қаратган жиҳатлари, асарнинг ижобий тарафлари ва маълум камчиликлари тадқиқ этилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarSotvoldiyev, Oybek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-05-02
Jild3
Son4
Betlar122-129
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-4/16

Kalit so‘zlar

Ибн Саъд, ат-Табақот ал-кубро, сийрат, табақот, тарожим, шамоил, далоил, саҳобий, тобеий, ғазот, сариййа

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar