«ТАРИХ АР-РУСУЛ ВА-Л-МУЛУК» АСАРИНИНГ ТАРИХИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ ТАДРИЖИЙ ЁРИТИШДАГИ АҲАМИЯТИ

AGZAMOVA, Muhabbatkhаn

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

«Тарих ар-русул ва-л-мулук» (Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) – Табарийнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимий ислом тарихига оид асарларидан бири бўлиб, асар 915 йилга қадар инсоният тарихи ҳақида ёзилган. Асарда Одам (а.с.)дан Табарий яшаган асргача бўлган тарихий жараён ривоятлар асосида келтирилган бўлиб, асар етти йилда ёзилган. Муаллиф мазкур китобни «Жоме ал-баён фи тафсир ал-Қуръон» номли тафсирга оид асаридан кейин ёзган. Ушбу мақолада Ибн Жарир Табарийнинг тарихий воқеаларни йилма-йил хронологик тарзда баён қилиш услуби ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинади. Табарийнинг тарихий воқеаларни хронологик тарзда баён этиши кейинчалик соҳада янгича услубда асарлар ёзилишига таъсир этди. Хронология баробарида айни мавзудаги ҳодисаларни бир сарлавҳа остида қаламга олиши кейинги давр муаллифлари ижодига таъсир кўрсатган, улар ҳам айни услубдан фойдаланишга уринишган. Айниқса, бу услубдан маълум тарихий даврга жойлаштириш мушкул бўлган маълумотларнинг таснифида самарали фойдаланилган. Табарийнинг ҳижратдан кейинги йиллар кетма-кетлигида келтирилган тарихий воқеалар баёни кейинги давр тарихчилари учун мумтоз намунага айланди. Ибн Мискавайҳ (ваф. 1030 й.) ва Ибн Асир каби муаррихлар Табарийга таяниб ўз асарларини ёзганлар. Ибн Жавзий (ваф. 1200 й.), Абул Фидо (ваф. 1331 й.), Ибн Касир (ваф. 1373 й.), Ибн Халдун (ваф. 1406 й.), Айний (ваф. 1451 й.) каби кўплаб муаррихлар шу услубда ислом тарихига оид асарлар ёзганлар. Демак, кейинчалик маълум бир гуруҳ олимлар Табарийга таяниб ўз асарларини ёзган бўлсалар, бошқа бир гуруҳ олимлар Табарий «Тарих ар-русул ва-л-мулук» асарини давоми сифатида ўз асарларини ёзганлар.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarAGZAMOVA, Muhabbatkhаn
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-05-02
Jild3
Son4
Betlar108-114
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-4/14

Kalit so‘zlar

Ислом тарихи, муаррих, ривоят, фақиҳ, манба, илм, муфассал, сийра, пайғамбар, муаллиф, тасниф, муҳаддис, аллома, ҳадис, аҳком, тафсир, қўлёзма

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar