АРБАИН ЖАНРИ ХУСУСИДА

Muratov, Dоniyor

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ҳадис тўпламлари орасида арбаин асарлар энг кўп тарқалган китоб тури ҳисобланади. Арбаин китоб муаллифга катта талаблар қўймайди. Зеро, унда 40 та ҳадис бўлиши унинг ягона шарти ҳисобланади.Арбаин ёзишга туртки бўлган «Умматимдан ким 40 ҳадис ёдласа…» мазмунидаги ҳадислар заиф ҳисобланса-да, иснод йўллари кўп бўлгани ҳамда фазилатли амаллардан ҳисоблангани учун олимларга бу соҳада китоб ёзишларига туртки бўлган. Шу билан бирга олимлар арбаин асарларида қисқа, ёдлашга осон бўлган ҳадисларни жамлашга эътибор берганлар. 40 ҳадисни жамлашга муҳаддислардан Абдуллоҳ ибн Муборак асос солган бўлсада, бу ишни бошқа соҳа эгалари ҳам давом эттирганлар. Жуда кўп муҳаддислар 40 ҳадис ёзиб, ўз меросларини қолдирганлар. Бу ҳозирги кунда ҳам давом этиб келмоқда.Арбаин тўпламларнинг мавзуси чекланмагани учун ҳадис китоблари орасида энг кўп тарқалган асарлардан ҳисобланади. Арбаинлар илмга, одоб, тақвога, никоҳ, талоқ, ақида, намоз, рўза, охират, аёллар, бирор кишига, бирор хислатга ва бошқа мавзуларда ёзилган. Шунингдек, 40 шайхдан, 40 шаҳардан, 40 китобдан бўлган асарлар ҳам бор. Арбаин борасида Жомий, Фузулий ва Навоий каби алломалар ҳам қалам тебратган. Туркийда биринчи бўлиб Алишер Навоий арбаин ёзгани ҳам диққатга сазовор. Мақолада айнан, арбаинлар ва уларнинг ислом динидаги ўрни ҳамда манбаларни тадқиқ этишдаги аҳамиятига доир муаммолар очиб берилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarMuratov, Dоniyor
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-05-02
Jild3
Son4
Betlar139-147
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-4/18

Kalit so‘zlar

Ҳадис, суннат, арбаин, назм, наср, саҳиҳ, заиф, иснод, жуз

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar