Қуръони каримнинг ўрта аср мусулмон халқлари адабиётига таъсири натижасида бир қатор мумтоз адабиёт намуналари вужудга келган. Олтин Ўрда адабиётига мансуб илк бор туркий тилда ёзилган «Қисаси Рабғузий» асари ҳам ана шундай диний-дидактик асар бўлиб, унинг манбасини ислом динининг муқаддас китоби Қуръон ташкил этади. Ўрта асрларда ёзилган мумтоз адабиёт намуналарида Қуръон оятлари ҳамда пайғамбар ҳадисларидан олинган парчаларни асар таркибига киритиб, маънони кучайтириш, асар тилини безаш кенг анъана бўлган. Мумтоз шарқ адабиётида асарда Қуръон оятлари ва ҳадисларни келтириш усули – иқтибос санъати ҳисобланиб, у тақдим этилаётган маълумотни қувватлаш ва далиллаш мақсадида қўлланган. «Қисаси Рабғузий» асарида ҳам Қуръон оятларидан келтирилган намуналар миқдори кўпчиликни ташкил этади. Мақолада оятлар иқтибос ва бароъату-л-истиҳлол санъати нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, уларни туркий матн таркибида қўллашнинг услубий хусусиятлари изоҳланган. Иқтибоснинг қисман ва тўлиқ келтирилган, шунингдек, маъноси сақланган ва маъноси кўчган турлари мавжудлиги ҳамда оятлар туркий матн таркибида иқтибоснинг ўзгаришсиз ва бир оз ўзгартириш ҳамда маънога ишора қилиш усуллари орқали қўллангани, уларнинг аксариятини ўзгаришсиз (айнан) кўчирилган иқтибослар ташкил қилиши мисоллар орқали ёритилган. Асарда ўзгартириш ва маънога ишора қилиш усуллари орқали иқтибос келтириш ҳолатлари озчиликни ташкил қилган, жузъий ўзгартириш орқали қўлланган иқтибосларда оятлар маъноси сақланган. «Қисаси Рабғузий»да Қуръони каримнинг етмиш тўққизта суранинг тўққиз юз олтмиш саккиз ояти иқтибос тарзида келтирилгани, қисса таркиби ва шеърий парчаларда иқтибоснинг шаклий жиҳатдан қисман ва тўлиқ, маъно жиҳатдан маъноси сақланган ва маъноси кўчган турлари қўлланганлиги аниқланган.
| Mualliflar | SAGDULLAEVA, Dilfuza |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-05-02 |
| Jild | 3 |
| Son | 4 |
| Betlar | 156-162 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-4/20 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-4/20 · Maqolaning asl sahifasi
Қуръон оятлари, иқтибос, бароат ал-истиҳлол, усуллар, балоғат илми, тамойил, адабиёт, услубий хусусиятлар
Bu maqolada Amir Xusrav Dehlaviyning ruboiy janridagi ulkan merosi o‘rganishga harakat qilingan. Maqolaning maqsadi shoir asarlaridagi mafkuraviy va badiiy usulni o‘rganish, shoirning ruboiy janridagi mahoratini…
«Miftoh al-ulum» asari sohaning boshqa manbalaridan o‘zgacha talqin usuliga ega ekanligi bilan farqlanib turadi. Abu Ya‘qub Sakkokiy asardagi mavzuni alohida yondashuv asosida yozganligini har birida sezish mumkin…
Бу илмий мақолада қомусий аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий қаламига мансуб "Ал-Амсол мин ал-Китоб вас-сунна" (Қуръон ва суннатдан масаллар) номли асари манбашунослик жиҳатдан таҳлил этилди. Унинг…
Ҳадис тўпламлари орасида арбаин асарлар энг кўп тарқалган китоб тури ҳисобланади. Арбаин китоб муаллифга катта талаблар қўймайди. Зеро, унда 40 та ҳадис бўлиши унинг ягона шарти ҳисобланади.Арбаин ёзишга туртки бўлган…
Маҳмуд Замахшарий ислом илмлари, хусусан, тафсиршуносликка катта ҳисса қўшган олимлардан саналади. Унинг филологик шарҳ сифатида танилган “Кашшоф” асари илмий меросининг гултожи саналади. Асарнинг муҳимлиги сабабли…
Maqolada Alixonto‘ra Sog‘uniyning ilmiy-faoliyati davomida yozgan asarlarini va ularning tasnifi haqida so‘z boradi. Sobiq sovet tuzumi XX asrning eng insonparvar, betakror, buyuk asarlarini qabul qilishga tish-tirnog‘i…
Ислом бағрикенглик, мўътадиллик ҳамда маърифат дини ҳисобланади. Ушбу диннинг муқаддас манбалари, хусусан, Қуръон ва ҳадисларда мусулмонлар ўртасида ўзаро адоват, нафрат ва бўлинишга сабаб бўладиган ҳар қандай…
Жаҳон мамлакатларида ислом тарихи ва маданиятини ўрганиш жараёнида бирламчи тарихий манбаларга алоҳида эътибор қаратилади. Улар орасида биографик туркумдаги сийрат ва тарожим китоблари алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу…
Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий тамаддуни узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чунончи минтақанинг барча шаҳарлари орқали Буюк Ипак йўлининг ўтиши моддий ва маънавий ривожланишига ҳамда халқаро савдо алоқаларининг…
«Тарих ар-русул ва-л-мулук» (Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) – Табарийнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимий ислом тарихига оид асарларидан бири бўлиб, асар 915 йилга қадар инсоният тарихи ҳақида ёзилган. Асарда…