Бу илмий мақолада қомусий аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий қаламига мансуб "Ал-Амсол мин ал-Китоб вас-сунна" (Қуръон ва суннатдан масаллар) номли асари манбашунослик жиҳатдан таҳлил этилди. Унинг қўлёзма ва фото нусхалари, шунингдек, мисрлик олимлар доктор Али Муҳаммад Бижовий ва доктор Саййид Жумайлий томонидан тайёрланган икки йиғма-қиёсий матн, шунингдек, доктор Аҳмад Абдурраҳим Сойиҳ, тадқиқотчи Солим Мустафо Бадрий, суриялик олим Али Аҳмад Абдул-Ол Таҳтовийлар томонидан нашр этилган яна учта замонавий нусха ва уларнинг сифатлари ҳақида маълумот берилди. Жумладан, асарнинг Париж миллий кутубхонаси, Туркиядаги «Aşir Efendi» ва «Esad Efendi», Ҳиндистон – Калькутта шаҳридаги «Ал-жамъийя ал-Асиявийя» кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхалари ўрганилиб, уларнинг нечанчи асрга мансублиги, қайси хаттот томонидан кўчирилгани, ўзаро фарқли жиҳатлари очиқланди. Шунингдек, асардаги Қуръони карим, ҳадиси шарифдан келтирилган масаллар баён этилди. Шунингдек, асарнинг учинчи қисми – ҳукамо-донишмандларнинг масаллари – га алоҳида тўхталиб, улар Ҳаким Термизийнинг масалларими ёки ҳукамо ва машойихлардан нақл қилган масалларми экани баҳс қилинди. Ҳар учала қисмдаги масаллар адади баёнига тўхталиб, бу борада хорижий ва маҳаллий олимларнинг фикрлари муқояса ва таҳлил қилиниб, асарнинг бир неча замонавий нашрлари асосида сўнги хулоса берилди.
| Mualliflar | AZAMOV, Bahodirjon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-05-02 |
| Jild | 3 |
| Son | 4 |
| Betlar | 171-180 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-4/22 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-4/22 · Maqolaning asl sahifasi
Тибён ал-амсол, ал-Китоб, суннат, ал-ғизо, улу-л-албоб, расоил, саҳиҳ, ҳадис, мажмуа, мутун, зарбулмасал, ботиний маъно, тадқиқот
Маҳмуд Замахшарий ислом илмлари, хусусан, тафсиршуносликка катта ҳисса қўшган олимлардан саналади. Унинг филологик шарҳ сифатида танилган “Кашшоф” асари илмий меросининг гултожи саналади. Асарнинг муҳимлиги сабабли…
Bu maqolada Amir Xusrav Dehlaviyning ruboiy janridagi ulkan merosi o‘rganishga harakat qilingan. Maqolaning maqsadi shoir asarlaridagi mafkuraviy va badiiy usulni o‘rganish, shoirning ruboiy janridagi mahoratini…
Ислом бағрикенглик, мўътадиллик ҳамда маърифат дини ҳисобланади. Ушбу диннинг муқаддас манбалари, хусусан, Қуръон ва ҳадисларда мусулмонлар ўртасида ўзаро адоват, нафрат ва бўлинишга сабаб бўладиган ҳар қандай…
Қуръони каримнинг ўрта аср мусулмон халқлари адабиётига таъсири натижасида бир қатор мумтоз адабиёт намуналари вужудга келган. Олтин Ўрда адабиётига мансуб илк бор туркий тилда ёзилган «Қисаси Рабғузий» асари ҳам ана…
«Miftoh al-ulum» asari sohaning boshqa manbalaridan o‘zgacha talqin usuliga ega ekanligi bilan farqlanib turadi. Abu Ya‘qub Sakkokiy asardagi mavzuni alohida yondashuv asosida yozganligini har birida sezish mumkin…
Ҳадис тўпламлари орасида арбаин асарлар энг кўп тарқалган китоб тури ҳисобланади. Арбаин китоб муаллифга катта талаблар қўймайди. Зеро, унда 40 та ҳадис бўлиши унинг ягона шарти ҳисобланади.Арбаин ёзишга туртки бўлган…
Maqolada Alixonto‘ra Sog‘uniyning ilmiy-faoliyati davomida yozgan asarlarini va ularning tasnifi haqida so‘z boradi. Sobiq sovet tuzumi XX asrning eng insonparvar, betakror, buyuk asarlarini qabul qilishga tish-tirnog‘i…
Жаҳон мамлакатларида ислом тарихи ва маданиятини ўрганиш жараёнида бирламчи тарихий манбаларга алоҳида эътибор қаратилади. Улар орасида биографик туркумдаги сийрат ва тарожим китоблари алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу…
Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий тамаддуни узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чунончи минтақанинг барча шаҳарлари орқали Буюк Ипак йўлининг ўтиши моддий ва маънавий ривожланишига ҳамда халқаро савдо алоқаларининг…
«Тарих ар-русул ва-л-мулук» (Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) – Табарийнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимий ислом тарихига оид асарларидан бири бўлиб, асар 915 йилга қадар инсоният тарихи ҳақида ёзилган. Асарда…