Ислом бағрикенглик, мўътадиллик ҳамда маърифат дини ҳисобланади. Ушбу диннинг муқаддас манбалари, хусусан, Қуръон ва ҳадисларда мусулмонлар ўртасида ўзаро адоват, нафрат ва бўлинишга сабаб бўладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар қатъий қораланган. IX асрда яратилган ишончли ҳадис тўпламларида фирқаларга бўлиниш ва ғулувга кетишдан сақланиш зарурлиги ҳамда унинг салбий оқибатлари ҳақида кўплаб ҳадислар учрайди.Ушбу мақолада ислом динида фирқаланиш ва ғулувга кетишнинг қораланиши Қуръон оятлари ҳамда ҳадислардан олинган мисоллар орқали таҳлил қилинган. Ҳадисларнинг мазмуни уларга ёзилган мўътабар шарҳлар асосида бойитилган. Мақола ислом динининг асл тинчликпарварлик ва инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш ҳамда унинг мўътадилликка асосланган дин эканини кўрсатиб беришга хизмат қилади.
| Mualliflar | ТАЖИЕВ, Азиз |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-04-19 |
| Jild | 2 |
| Betlar | 8-11 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/maturidiylik.2022max.036 |
DOI: 10.47980/maturidiylik.2022max.036 · Maqolaning asl sahifasi
ғулув, татарруф, танаттуъ, ташаддуд, унф, васатия, аҳли сунна вал жамоа, “ас-Сиҳоҳу-с-ситта”, тафриқа, мутаассиблик
Маҳмуд Замахшарий ислом илмлари, хусусан, тафсиршуносликка катта ҳисса қўшган олимлардан саналади. Унинг филологик шарҳ сифатида танилган “Кашшоф” асари илмий меросининг гултожи саналади. Асарнинг муҳимлиги сабабли…
Бу илмий мақолада қомусий аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий қаламига мансуб "Ал-Амсол мин ал-Китоб вас-сунна" (Қуръон ва суннатдан масаллар) номли асари манбашунослик жиҳатдан таҳлил этилди. Унинг…
Bu maqolada Amir Xusrav Dehlaviyning ruboiy janridagi ulkan merosi o‘rganishga harakat qilingan. Maqolaning maqsadi shoir asarlaridagi mafkuraviy va badiiy usulni o‘rganish, shoirning ruboiy janridagi mahoratini…
Қуръони каримнинг ўрта аср мусулмон халқлари адабиётига таъсири натижасида бир қатор мумтоз адабиёт намуналари вужудга келган. Олтин Ўрда адабиётига мансуб илк бор туркий тилда ёзилган «Қисаси Рабғузий» асари ҳам ана…
«Miftoh al-ulum» asari sohaning boshqa manbalaridan o‘zgacha talqin usuliga ega ekanligi bilan farqlanib turadi. Abu Ya‘qub Sakkokiy asardagi mavzuni alohida yondashuv asosida yozganligini har birida sezish mumkin…
Ҳадис тўпламлари орасида арбаин асарлар энг кўп тарқалган китоб тури ҳисобланади. Арбаин китоб муаллифга катта талаблар қўймайди. Зеро, унда 40 та ҳадис бўлиши унинг ягона шарти ҳисобланади.Арбаин ёзишга туртки бўлган…
Maqolada Alixonto‘ra Sog‘uniyning ilmiy-faoliyati davomida yozgan asarlarini va ularning tasnifi haqida so‘z boradi. Sobiq sovet tuzumi XX asrning eng insonparvar, betakror, buyuk asarlarini qabul qilishga tish-tirnog‘i…
Жаҳон мамлакатларида ислом тарихи ва маданиятини ўрганиш жараёнида бирламчи тарихий манбаларга алоҳида эътибор қаратилади. Улар орасида биографик туркумдаги сийрат ва тарожим китоблари алоҳида ўрин эгаллайди. Ушбу…
Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий тамаддуни узоқ ўтмишга бориб тақалади. Чунончи минтақанинг барча шаҳарлари орқали Буюк Ипак йўлининг ўтиши моддий ва маънавий ривожланишига ҳамда халқаро савдо алоқаларининг…
«Тарих ар-русул ва-л-мулук» (Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) – Табарийнинг бугунги кунгача етиб келган энг қадимий ислом тарихига оид асарларидан бири бўлиб, асар 915 йилга қадар инсоният тарихи ҳақида ёзилган. Асарда…