ИЛОҚ ДАВЛАТИ ТАРИХИГА ОИД МАНБАЛАР ТАҲЛИЛИ

TAJIEV, Aziz

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Оҳангарон воҳаси қадимдан деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, тоғ-кон саноати ва шаҳарсозлик каби соҳалар юксак тараққий этган ҳудуд сифатида юртимиз моддий-маданий тарихи ҳамда иқтисодий-маданий ҳаёти ривожида муҳим ўринга эга бўлиб келган. Ҳудуднинг қулай географик жойлашуви ҳамда табиий бойликлари қадимдан инсонларнинг эътиборини жалб этиб, уларнинг бу ерда ўтроқ ҳаёт тарзини барпо этишларига сабаб бўлган. Хусусан, эрамиздан аввалги II–I асрларда ушбу ҳудудда моддий маданиятнинг шаклланиши кузатилган. “Қовунчи маданияти” номини олган ушбу маданият ривожи Оҳангаронда милодий VI асрга қадар давом этган. Илк ўрта асрларга келиб, Оҳангарон ҳудудида Ўзбекистон тарихида муҳим ўринга эга бўлган миллий давлатчилик шаклларидан бири – Илоқ давлати вужудга келган. Ушбу қазилма бойликларни қазиб олиш ҳамда уларга қайта ишлов беришнинг кенгайиши натижасида металлургия, металга ишлов бериш, заргарлик, шишасозлик, кулолчилик каби соҳалар юксак тараққий этган. Илоқ Шарқий Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасида йўлга қўйилган савдо-сотиқ алоқалари учун кўприк вазифасини бажарган. Жумладан, Илоқ ҳудуди орқали Хитой ва Ҳиндистондан Европа мамлакатларига шойи матолар ҳамда бошқа маҳсулотлар олиб ўтилган. Ушбу мақолада Оҳангарон ҳудудида мавжуд бўлган Илоқ давлати тарихига оид манбалар, жумладан, илк ёзма манбалар, Хитой солномалари, мусулмон муаллифларнинг асарлари, археологик қазишмаларнинг натижалари ҳамда бошқа материаллар ўрганилиб, уларда Илоқ тарихининг ёритилишига оид масалалар таҳлил қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarTAJIEV, Aziz
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son3
Betlar42-50
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022/3/5

Kalit so‘zlar

Оҳангарон, Илоқ, Чоч, Мовароуннаҳр, мусулмон географлари, Хитой солномалари, Авесто, Беҳустун, Нақши Рустам, Илоқ конлари, ёзма манбалар

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar