АЛЛОҲ ТАОЛОГА МАКОН НИСБАТИНИ БЕРИШНИНГ ХАТАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ (ЛОМИШИЙНИНГ “ТАМҲИД” АСАРИ МИСОЛИДА)

G‘ulomov, Abdullo

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Маҳмуд Ломишийнинг “Тамҳид” асаридаги мавзулар орасида Аллоҳнинг макондан беҳожатлиги масаласи алоҳида ўрин тутади. Чунки тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам айнан мана шу мавзуни кўтариб, мусулмонлар жамоаси орасига турли ихтилофлар солаётган тоифалар мавжуд. Қадимда мужассима, карромия, рофизия каби тоифалар томонидан нотўғри талқин қилинган мазкур мавзу, бугунги кунда сохта салафийлар тарафидан илгари сурилмоқда. Мақолада дастлаб Аллоҳ таолонинг махлуқотлардан бирортасига ўхшамаслиги масаласига тўхталиб ўтилади. Сўнгра Аллоҳ таоло макондан беҳожатлиги, агар бирор маконда деб тасаввур қилинса, У ва макон ўртасида миқдор жиҳатидан ўхшашлик бўлиб қолиши, бу эса қадим Зотга муносиб келмаслиги асослаб берилган. Аллоҳ таолонинг макондан беҳожатлиги масаласи баён қилингач, Унинг тараф ва томон билан ҳам сифатланмаслиги, олти тарафдан бири билан сифатланиш жисмларга хос хусусият эканлиги, Аллоҳ таоло эса бу сифатлардан пок ва олий экани баён қилинган. Шунингдек, мақолада сохта салафийлар далил қилган оятлар, уларнинг таъвиллари, аҳли сунна далил қилиб келтирган оятлар билан ўзаро уйғун ҳолда тушуниш зарурати ёритиб берилган. Мазкур мавзу юзасидан тарихда аҳли сунна қарашларига зид фикрларни илгари сурган тоифаларнинг ақлий далиллари, аҳли суннанинг мазкур далилларни мантиқ қонуниятлари асосида инкор қилишдаги йўли борасида ҳам маълумотлар келтириб ўтилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarG‘ulomov, Abdullo
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son2
Betlar80-86
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022-2/11

Kalit so‘zlar

Ломиший, “ат-Тамҳид”, жисм, жавҳар, араз, макон ва тараф, аҳли сунна вал жамоа, ақлий далил, тафвиз, таъвил

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar