МУҲАММАД ИБН ҲАСАН ШАЙБОНИЙНИНГ ИСЛОМ ХАЛҚАРО ҲУҚУҚИДА ТУТГАН ЎРНИ

JURAEV, Shukrullo

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатларни тартибга солишнинг бугунги даражасига бирданига эришган эмас. Ушбу жараён узоқ ўтмишдан ҳозирги кунгача тўпланган халқаро ҳуқуқий амалий тажрибанинг маҳсулидир. Ушбу мақолада ҳанафийлик мазҳабининг етук олими, буюк фақиҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний томонидан ёзилган «Ас-Сияр ас-Сағир» ва «Ас-Сияр ал-Кабир» асарларининг мусулмон оламида халқаро муносабатларни шаклланиши ва ривожланишидаги аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, Муҳаммад Шайбоний томонидан фиқҳ илмига киритилган “дорул аҳд” (номусулмон давлатлар билан тузилган тинчлик келишуви) тушунчасининг тинчликпарварлик моҳияти замирида диний тафовут сабабли душман деб қабул қилинган давлатлар билан ҳам шартномавий келишув асосида тинч-тотув яшаш тамойили илк ислом давлатчилигида мавжуд бўлгани мақолада асослаб берилган. Бундан ташқари, алломанинг уруш пайтида болалар, аёллар, кексалар ҳамда ўзини дин хизматига бағишлаган роҳиб ва зоҳидларнинг дахлсиз ҳисобланиши, уларга нисбатан қурол кўтарилмаслиги борасидаги қарашлари асосида низоли вазиятларда тинч аҳолини асрашга қаратилган халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойиллари ислом ҳуқуқида VIII асрдаёқ шакллангани мақолада ёритилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarJURAEV, Shukrullo
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son2
Betlar59-64
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022-2/8

Kalit so‘zlar

Ислом халқаро ҳуқуқи, сунна, ҳанафийлик фиқҳи, халқаро муносабатлар, халқаро шартнома, Зоҳир ар-ривоя, Ас-Сияр ал-кабир, ҳудуд, дорул ислом, дорул ҳарб, дорул аҳд, элчиларнинг дахлсизлиги

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar