ЁЗМА МАНБАЛАРДА УСТРУШАНА ТАРИХИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

ATAEV, Muslim

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақолада Ғарб ва Шарқни бир-бирига боғловчи Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган тарихий Уструшана ўлкаси ўрта асрларда тараққий этган ҳудудлардан бўлгани, унинг географик жойлашуви, аҳолиси, турмуш тарзи, шаҳар ва қишлоқлари, ундаги моддий ва маданий ҳаётда кечган муайян тарихий жараёнларни антик давр муаллифлари, илк ўрта асрлар хитой ва суғд ёзма манбалари ҳамда араб ва форс тилларидаги тарихий-географик асарлар орқали таҳлил қилинган. Мусулмон Шарқидаги эътиборли маданий марказлар қаторида кўҳна Уструшана ҳам Мовароуннаҳрдаги йирик маданият марказларидан бири бўлган. Бу ерда илоҳиёт ва адабиёт илмлари билан бир қаторда аниқ ва ҳарбий фанлар ҳам ривожланган. Манбаларда Уструшананинг Худайсар деган жойида бутун Моварауннаҳрда улкан ҳисобланган ҳарбий истеҳком барпо қилингани, уструшаналик қатор қўмондонлар ва, айниқса, бу заминда ишлаб чиқилган қурол-яроғ, темир ҳамда мисдан ясалган асбоб-анжомлар, ёғоч асбоб-ускуналар, эгар-жабдуқлар ва бошқа ҳунармандлик маҳсулотлари Шарқ мамлакатларига экспорт қилингани таъкидланади. Бу ҳол дунёда юз берган ўзгаришлардан Уструшана минтақаси четда қолмагани, ўзга диёрларда содир бўлган маданий тараққиётдан маълум даражада баҳраманд бўлиб тургани ва, ўз навбатида, бошқа ҳудудлардаги жараёнларга таъсир кўрсатиб келганини исботлайди. Шунингдек, Ўрта асрларда Уструшанадаги работлар, карвонсаройлар, тоғолди ҳудудларида эса, бир қатор қалъа-қўрғонлар, шаҳарлар ва қишлоқлар қад ростлагани манбалар асосида очиб берилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarATAEV, Muslim
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son2
Betlar36-42
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2022-2/5

Kalit so‘zlar

Мовароуннаҳр, ўрта асрлар, Уструшана, работлар, тоғлар, Зомин, Дизак, афшин, қалъалар, ёзма манбалар, ғорлар, аҳоли, минтақа

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar