Ислом дини ўрта асрларда дунёнинг жуда катта қисмига тарқалди. Жануби-Шарқий Осиё, хусусан, Индонезия ҳам бу жараёнлардан четда қолмади. Ислом динининг Индонезия архипелагига кириб келиши ва кенг тарқалиши IX–XVI асрларга тўғри келади. Бу тарихий жараёнларга савдогарлар, сайёҳлар, тасаввуф намоёндалари, ҳарбийлар ва олимлар ҳам ўз таъсирини ўтказган дейиш мумкин. Индонезия нафақат Жануби-Шарқий Осиёдаги балки бутун дунёдаги энг кўп мусулмон аҳоли истиқомат қиладиган давлатлардан бири саналади. Бу ҳудудлардаги маҳаллий аҳоли исломгача асосан буддавийлик, ҳиндуийлик, конфуцийлик ва бошқа турли маҳаллий кўпхудолик динларига эътиқод қилганлар. Ислом динининг Индонезия архипелагига кириб келиши ва минтақанинг асосий эътиқодий динларидан бирига айланиши бир неча аср давом этган. Минтақага ислом дини кириб келгандан сўнг маҳаллий аҳоли мусулмонларнинг маданияти ва бошқа динларга бўлган муносабатини кўриб бу динни илиқ муносабат билан кутиб олган. Минтақага ислом дини кириб келиши борасида олимлар томонидан илгари сурилган бир қанча назариялар мавжуд. Мақолада ушбу назариялар ва улар тарафдорларининг қарашлари батафсил баён қилинган. Бундай назариялардан кенг тарқалганлари Индонезияга ислом динининг Ҳиндистон, араб савдогарлари томонидан, шунингдек, Хитой орқали кириб келгани борасидаги қарашлардир. Ислом динининг архипелагга кириб келиши борасида юқорида айтиб ўтилган ҳар бир назариянинг ўзига яраша далиллари ва тарихий манбалари мавжуд. Мақолада ушбу қарашлар ҳам ўрганиб чиқилди. Индонезия архипелагига ислом дини кириб келгандан сўнг унинг кенг тарқалиб минтақанинг асосий динига айланишида самарқандлик олимлар ҳам катта ўрин тутган. Мақолада ушбу олимлар фаолияти ҳам ўрганилган.
| Mualliflar | KHOLMUMINOV, Feruz |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 112-118 |
| Til | Ingliz |
қўлёзма, Гужорат, ислом, ваянг, архипелаг, тошбосма, ярим орол, султонлик, мазҳаб, шофеъий, ҳанафийлик, сулола, Индонезия
Mezkur makalede, Ebu Mansur el-Maturidi’nin ve diğer müfessirlerin “Sırat-ı müstakim” hakkındaki görüşlerini aktararak “Sırat-ı müstakim” konusunu detaylandırmaktadır. Mâtürîdî’ye göre bu yol, sıradan bir yol değil…
Мақоладан кўзланган мақсад Мавароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишдан иборат. Усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ минтақасида…
Мақолада калом илмида “фикр эркинлиги тарафдорлари” дея таърифланган, ақлни бирламчи санаган мўътазилийлик оқими ва унинг асосий ғоялари ҳақида сўз боради. Хусусан, мўътазилийларнинг давлат бошқаруви ҳақидаги фикрлари…
Мақолада Алихонтўра Соғуний томонидан таълиф этилган асарлар, хусусан, энг йирик “Тарихи Муҳаммадий” асари ҳамда аллома ушбу асарни ёзиш ва халқимизга етказиб беришда жуда катта машаққатли кунлар ўтказгани баён этилган…
This article focuses on the concepts of faith, religion and politics and reveals the relationship between them. In this, the approach of all celestial religions to these concepts is analyzed one by one. Examples of…
Мақолада Саййид Шариф Журжоний ҳаёти ва илмий фаолияти, олим ёзган асарлар таснифи ҳақидаги маълумотлар келтирилган.Мақоланинг кириш қисмида тарихий шахсиятлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти ва унинг ёшлар…
Одной из серьёзных проблем современной мусульманской уммы является такфир. Однако, как известно эта проблема возникла не сегодня, она имеет глубокие исторические корни. Свое начало оно берет со времен конфликта между…
Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган…
Ушбу мақолада Ғарб ва Шарқни бир-бирига боғловчи Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган тарихий Уструшана ўлкаси ўрта асрларда тараққий этган ҳудудлардан бўлгани, унинг географик жойлашуви, аҳолиси, турмуш тарзи, шаҳар ва…
Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб…