АҲМАД АЛ-БалазурийНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ҲАҚИДА

UMMATALIEV, Sohibjon

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб борган. Мақолада Аҳмад ибн Яҳё ал-Балазурий ҳаёти ҳақида маълумот берган тарихчилар, уларнинг асарлари, ал-Балазурий нисбасининг келиб чиқиши, у ҳақида тарихчи ва тадқиқотчиларнинг хулосалари, ушбу нисба билан ўрта асрларда ижод қилган олимлар, Аҳмад ал-Балазурийнинг Бағдоддаги фаолияти, устозлари ва шогирдалари ҳақидаги маълумотлар, тарихчининг илм олиш учун Шомга бориши, у ердаги устозлари, сўнг Бағдодга қайтиши ва халифа саройида надимлик вазифасида ишлаши каби масалалар ёритилган. Шунингдек ал-Балазурийнинг илмий фаолияти, унинг “Футуҳ ал-булдон”, “Ансоб ал-ашроф”, “Аҳду Ардашер” каби асарлари тўғрисида маълумот берилган. Аҳмад ал-Балазурийнинг туғилиши, Шомга сафар қилиши, у ердан қайтиши каби воқеаларнинг вақти ўрганилган манбаларда аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли қиёсий таҳлил қилиниб, тахминий сана қайд этилди. Алломанинг бугунги кунгача етиб келган ва замонавий нашрда чоп қилинган “Футуҳ ал-булдон” ва “Ансоб ал-ашроф” асарларига алоҳида урғу берилди. Уларнинг мавзуси таркибий қисмлари, Ғарб ва Шарқ тадқиқотчилари томонидан ўрганилиши, қўлёзмалари, нашрлари ва таржималари ҳақида сўз юритилди.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarUMMATALIEV, Sohibjon
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son1
Betlar74-81
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Илк ислом тарихи, ал-Балазурий, ал-Масъудий, фатҳ, Муҳаммад ибн Исҳоқ ан-Надим, Ибн Асокир, нисба, Ёқут Ҳамавий, Semecarpus anacardium, халифа Маъмун, шеър, ҳадис илми, Ироқ, Шом, халифа Мутаваккил, надим, Футуҳ ал-булдон, Ансоб ал-ашроф

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar