Мaзкур мaқолaдa мумтоз Қуръон илмлари таркибидаги муҳим тармоқларидан бири бўлган “вужуҳ ва назоир” илми ҳaқидa мaълумот берилгaн. Мaқолaдa келтирилaдигaн маълумотлар ва мисоллар ҳозирги кун қуръоншунослиги учун муҳим. Cабаби, ҳозирда ушбу соҳа Қуръон илмларига оид замонавий адабиётларда деярли учрамайди. Мақолада “вужуҳ ва назоир” илмининг тарихи, ривожи, ушбу соҳада ижод қилган олимлар, мазкур соҳанинг ўзига хос жиҳатлари ва аҳамияти, соҳага оид асарлар, бугунги кунда олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида маълумот берилган. Шунингдек “вужуҳ ва назоир” илми борасидаги тадқиқотлар, соҳага оид асарлардан баъзи мисоллар, “вужуҳ ва назоир”нинг аҳамияти нималарда кўринаши, қандай мисолларни “вужуҳ” дейиш мумкин каби бир қатор масалалар очиб берилган. Бундан ташқари “назоир” ва “вужуҳ”ларнинг таҳлилий жиҳатдан ёритилишга алоҳида ўрин ажратилган. Масалан, муфассирлар бир сўзнинг Қуръонда одамларга ва ҳайвонларга фойда келтирадиган кўплик шаклида фойдали, яксон қилувчи ва вайронкор ҳодиса ҳақида сўз юритилганда эса бирлик шаклида ишлатилиши зарарли ҳолатларни баён қилишига эътиборни қаратадилар. Айрим сўзлар кўплик шаклда қўлланилса, неъмат, бирлик шаклида эса – уй ва экинларни вайрон ва пайҳон қилиб кетувчи маънога эга бўлиши кўрсатиб берилган. Ҳаким Термизийга мансуб “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асарида “вужуҳ ва назоир” илмига оид ёндошувлар ҳам қисқа ёритиб ўтилган. Мақолада Муқотил ибн Сулаймон, Жалолуддин Суютий, Бадруддин Заркаший, Халил Аҳмад Фароҳидий, Яҳё Нававий каби мумтоз алломалар меросидан кенг фойдаланиш билан бир қаторда, С. Аво, А. Атеш, А. Абдурраҳмон, Н. Мунажжид, Э. Кулиев каби замонавий тадқиқотчилар асарларидан ҳам унумли фойдаланилган.
| Mualliflar | FAKHRIDDINOV, Zafar |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 66-73 |
| Til | Ingliz |
Қуръон, Қуръон илмлари, вужуҳ, назоир, тафсир, шарҳ, талқин, лафз, маъно, исм
Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб…
Темурийлар давридаги ақида ва калом илмлари ривожининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, янги мавзуларда алоҳида мустақил фундаментал асарлар ёзилишидан кўра, асосан, ақида ва калом илмига оид аввалги классик…
Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган…
Мақолада VII-VIII асрларда ҳадисларнинг ёзма жамланиши тарихи, хусусан, муҳаддислар томонидан уларни саралаш ҳамда қабул қилишда қўлланилган услуб ва ёндашувлар таҳлил қилинган. Ушбу жараён тарихийлик нуқтаи назаридан…
Мақолада Саййид Шариф Журжоний ҳаёти ва илмий фаолияти, олим ёзган асарлар таснифи ҳақидаги маълумотлар келтирилган.Мақоланинг кириш қисмида тарихий шахсиятлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти ва унинг ёшлар…
Мақола мусулмон оламида шуҳрат қозонган, ақидага оид “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарининг ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал-Кўфий (80-150 ҳ./699-767 м.) томонидан шахсан ёзилган ёки ёзилмаганини…
Ушбу мақола Мовароуннаҳрда XII асрда яшаб ижод этган ҳанафий мазҳабининг беназир фақиҳлари Бурҳониддин Марғиноний, Ифтихоруддин Тохир ал-Бухорий, Алоуддин Самарқандий, Алоуддин ал-Косоний каби йирик алломаларнинг илмий…
Мақолада Алихонтўра Соғуний томонидан таълиф этилган асарлар, хусусан, энг йирик “Тарихи Муҳаммадий” асари ҳамда аллома ушбу асарни ёзиш ва халқимизга етказиб беришда жуда катта машаққатли кунлар ўтказгани баён этилган…
Мaзкур мaқолaдa Абу Мансур ал-Мотуридий ва мотуридия таълимотини тадқиқ этишда замонамиз тадқиқотчиларининг қўллаётган методлари таҳлил қилинган. Бугунги кунда мотуридия таълимотини тадқиқ этишда турк, ғарб ва айрим…
Мақоладан кўзланган мақсад Мавароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишдан иборат. Усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ минтақасида…