Мақолада Саййид Шариф Журжоний ҳаёти ва илмий фаолияти, олим ёзган асарлар таснифи ҳақидаги маълумотлар келтирилган.Мақоланинг кириш қисмида тарихий шахсиятлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтилган. Мақоланинг асосий қисми аввалида илм-фан ва маданият марказларидан ҳисобланган Журжон шаҳри тарихи, географик жойлашуви ҳамда ушбу шаҳардан етишиб чиққан машҳур олимлар, Саййид Шариф Журжонийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, хусусан, илм йўлидаги сафарлари, устоз ва шогирдлари, Журжоний ва Тафтазонийнинг илмий баҳслари, Амир Темур ва Журжоний ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шу билан бирга, мақолада олим асарларининг таснифи, улар қамраган мавзулар ва уларнинг хусусиятлари ёритиб берилган. Хусусан, Журжонийнинг калом ва ақоид, тафсир, фиқҳ, тасаввуф, араб тили ва адабиёти, мантиқ, фалсафа, астрономия, география ва бошқа соҳаларга оид асарлари номма-ном келтирилган. Калом илмига оид “Шарҳ ал-Мавоқиф”, Маҳмуд Замахшарийнинг “ал-Кашшоф” тафсирига ёзган ҳошияси “Ҳошия ала-л-Кашшоф”, диний истилоҳларга бағишланган “ат-Таърифот”, ҳадис усулига оид “ал-Мухтасар ал-жомеъ ли-маърифати-л-ҳадис”, Баҳоуддин Нақшбанд маноқибларига бағишланган “Рисолаи Баҳоийя”, мантиққа оид “Ҳошия ала шарҳ аш-Шамсийя”, араб адабиётига оид “Шарҳ қасидати Бонат Суод”, фалсафага оид “Ҳошия ала шарҳ ҳикмати-л-айн” асарлари ҳақида нисбатан батафсилроқ зикр этилади. Хулоса қисмида, Саййид Шариф Журжоний ўз даврининг тенги йўқ алломаси бўлгани, илмнинг барча соҳаларида қалам юргизиб, ўзидан сўнг улкан илмий мерос олдиргани, қолаверса, араб тили ва адабиёти соҳасида ёзган асарлари барча илм аҳллари эътиборида экани таъкидланади.
| Mualliflar | Mustafayev, Doston |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 89-95 |
| Til | Ingliz |
Журжон, Саййид Шариф Журжоний, калом, тафсир, фалсафа, мантиқ, араб тили, тасаввуф, Амир Темур, Тафтазоний
Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган…
Мақолада Алихонтўра Соғуний томонидан таълиф этилган асарлар, хусусан, энг йирик “Тарихи Муҳаммадий” асари ҳамда аллома ушбу асарни ёзиш ва халқимизга етказиб беришда жуда катта машаққатли кунлар ўтказгани баён этилган…
Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб…
Мақоладан кўзланган мақсад Мавароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишдан иборат. Усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ минтақасида…
Ислом дини ўрта асрларда дунёнинг жуда катта қисмига тарқалди. Жануби-Шарқий Осиё, хусусан, Индонезия ҳам бу жараёнлардан четда қолмади. Ислом динининг Индонезия архипелагига кириб келиши ва кенг тарқалиши IX–XVI…
Мaзкур мaқолaдa мумтоз Қуръон илмлари таркибидаги муҳим тармоқларидан бири бўлган “вужуҳ ва назоир” илми ҳaқидa мaълумот берилгaн. Мaқолaдa келтирилaдигaн маълумотлар ва мисоллар ҳозирги кун қуръоншунослиги учун муҳим…
Mezkur makalede, Ebu Mansur el-Maturidi’nin ve diğer müfessirlerin “Sırat-ı müstakim” hakkındaki görüşlerini aktararak “Sırat-ı müstakim” konusunu detaylandırmaktadır. Mâtürîdî’ye göre bu yol, sıradan bir yol değil…
Темурийлар давридаги ақида ва калом илмлари ривожининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, янги мавзуларда алоҳида мустақил фундаментал асарлар ёзилишидан кўра, асосан, ақида ва калом илмига оид аввалги классик…
Мақолада калом илмида “фикр эркинлиги тарафдорлари” дея таърифланган, ақлни бирламчи санаган мўътазилийлик оқими ва унинг асосий ғоялари ҳақида сўз боради. Хусусан, мўътазилийларнинг давлат бошқаруви ҳақидаги фикрлари…
Мақолада VII-VIII асрларда ҳадисларнинг ёзма жамланиши тарихи, хусусан, муҳаддислар томонидан уларни саралаш ҳамда қабул қилишда қўлланилган услуб ва ёндашувлар таҳлил қилинган. Ушбу жараён тарихийлик нуқтаи назаридан…