ИБН САЪД ЗУҲРИЙ “АТ-ТАБАҚОТ АЛ-КУБРО” АСАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

SOTVOLDIYEV, Oybek

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган асарлари, уламолар наздидаги эътибори ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, “ат-Табақот ал-кубро” асарининг мазмуни, тузилиши, ривоятлари, замонавий нашрлари ва энг муҳими, унинг ислом тарихини ўрганишдаги аҳамияти ёритилган. “ат-Табақот ал-кубро” асари ўз йўналишида ёзилган ва бизгача етиб келган асарларнинг энг қадимийси ҳисобланади. Ибн Саъд бу китобининг дастлабки икки жилдида Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларини ёритганидан сўнг саҳобалар, сўнгра тобеинлар, кейин эса ўз давригача яшаб ўтган олимлар биографиясини ёзди. Минглаб шахслар таржимаи ҳолини баён қилган ушбу китоб ислом оламида кенг тарқалиб, ислом тарихи бўйича энг муҳим ва кўп мурожаат қилинадиган манбага айланди. Бугунги кунда замонавий нашрлари амалга оширилган мазкур асар бўйича бир қатор замонавий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Зеро, “Табақот” ислом тарихининг дастлабки уч асрини объектив ёритиб, мазкур давр шахслари, муҳим тарихий воқеалари, жамият ҳаёти ва илмий муҳитини ўзига хос услубда баён қилади.Ибн Саъд ва “ат-Табақот ал-кубро” асарининг ҳали ўрганилиши, тадқиқ этилиши керак бўлган кўплаб жиҳатлари мавжуд. Мазкур мақола юртимизда ушуб мавзу бўйича ташланган илк қадамлардан бири бўлади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarSOTVOLDIYEV, Oybek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-03
Jild2
Son1
Betlar82-88
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Ибн Саъд, Табақот, сийра, мағозий, ансоб, ахбор, ровий, миҳна, далоил ан-нубувва

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar