Мақола мусулмон оламида шуҳрат қозонган, ақидага оид “ал-Фиқҳ ал-акбар” асарининг ҳанафийлик мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал-Кўфий (80-150 ҳ./699-767 м.) томонидан шахсан ёзилган ёки ёзилмаганини аниқлашга бағишланган. Мақолада ёзма манбалар асосида мазкур асарнинг унга тегишлилиги аниқланган. Шарқшунос олимлардан A.J.Wensinck, Givony Jozeph, Joseph Schacht, Brannon M. Wheeler, Ulrich Rudolph ва бошқаларнинг “ал-Фиқҳ ал-акбар” Абу Ҳанифа давридан кейин ёзилган, деган шубҳаларига мақолада жавоблар берилган. Шиблий Нўъмоний ва Муфтий Азизурраҳмон каби мусулмон тадқиқотчилар ҳам ушбу шубҳаларни айтишган эди. Шунингдек, мақолада иккинчи Абу Ҳанифа деган номни олган Муҳаммад ибн Юсуф ал-Бухорий деган шахс “ал-Фиқҳ ал-акбар”нинг ҳақиқий муаллифидир, деган фикрнинг хато экани исботлаб берилган.Мақолада “ал-Фиқҳ ал-акбар”нинг муаллифгача етган ривоят силсиласи (санад) тўғрисида ҳам сўз юритилган. Умуман олганда, мақолада Абу Ҳанифа даврида калом илми ва ақидада кўриб чиқилган масалалар айнан “ал-Фиқҳ ал-акбар”га киритилгани, бу борадаги шубҳалар ўринсиз экани далиллар асосида очиб берилди. “ал-Фиқҳ ал-акбар” ҳақиқатан ҳам Абу Ҳанифага тегишли асар экани ойдинлаштирилди.
| Mualliflar | AMINOV, Hamidulla |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-03 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 44-50 |
| Til | Ingliz |
фиқҳ, ақида, калом илми, шарқшунослар, жавҳар (модда, материя, атом, эссенция), араз (аксиденция, симптом), мўътазилий, хавориж, қадарий, муржиий, каромат, санад
Мақолада VII-VIII асрларда ҳадисларнинг ёзма жамланиши тарихи, хусусан, муҳаддислар томонидан уларни саралаш ҳамда қабул қилишда қўлланилган услуб ва ёндашувлар таҳлил қилинган. Ушбу жараён тарихийлик нуқтаи назаридан…
Ушбу мақола Мовароуннаҳрда XII асрда яшаб ижод этган ҳанафий мазҳабининг беназир фақиҳлари Бурҳониддин Марғиноний, Ифтихоруддин Тохир ал-Бухорий, Алоуддин Самарқандий, Алоуддин ал-Косоний каби йирик алломаларнинг илмий…
Мaзкур мaқолaдa Абу Мансур ал-Мотуридий ва мотуридия таълимотини тадқиқ этишда замонамиз тадқиқотчиларининг қўллаётган методлари таҳлил қилинган. Бугунги кунда мотуридия таълимотини тадқиқ этишда турк, ғарб ва айрим…
Темурийлар давридаги ақида ва калом илмлари ривожининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, янги мавзуларда алоҳида мустақил фундаментал асарлар ёзилишидан кўра, асосан, ақида ва калом илмига оид аввалги классик…
Мaзкур мaқолaдa мумтоз Қуръон илмлари таркибидаги муҳим тармоқларидан бири бўлган “вужуҳ ва назоир” илми ҳaқидa мaълумот берилгaн. Мaқолaдa келтирилaдигaн маълумотлар ва мисоллар ҳозирги кун қуръоншунослиги учун муҳим…
This article is about Kitab at-Tawhid by Imam Maturidi, one of the first books on the doctrine of Maturidiyya. The article includes four paragraphs. The first paragraph is entitled “Kitab at-Tawhid: its title, status…
Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб…
Мазкур мақолада ақида илми, ақидавий таълимотнинг шаклланиши, ақида масалалари, уларда учрайдиган ихтилоф ва қарама‒қаршиликлар, илоҳий сифатлар, бу сифатларнинг азалий ёки ҳодислиги, Қуръоннинг яратилган ёки…
Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган…
Мақолада мустақиллик йилларида юртимизда диний-маърифий соҳанинг ривожланиши, хусусан, диний таълим борасидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Ўзбекистонда исломшунослик мустақилликнинг дастлабки йилларида…