МОВАРОУННАҲРЛИК ОЛИМЛАРНИНГ ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ

TOKHIROV, Jakhongir

Мотуридийлик · 2022-yil

Annotatsiya

Темурийлар давридаги ақида ва калом илмлари ривожининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, янги мавзуларда алоҳида мустақил фундаментал асарлар ёзилишидан кўра, асосан, ақида ва калом илмига оид аввалги классик асарларга ёзилган шарҳ ва ҳошиялар аксарни ташкил этади. Аҳли суннанинг мотуридия ёки ашъария йўналишида ёзилган асарларга ҳам аниқлик киритишда мотуридия ва ашъария ўртасида мавжуд айрим ўзига хосликлар асосий мезон бўлиши мумкин. Мазкур фарқлар айрим манбаларда турлича, учтадан олтмиштагача баён қилинган бўлса-да, улар асосан, зоҳирий-иборавий хусусиятга эга эканлиги кўпчилик соҳа тадқиқотчиларига маълум. Фарқларнинг изоҳига бағишланган 10 дан ортиқ алоҳида асарлар ҳам таълиф этилган. Мақолада темурийлар даврида калом илмининг ривожи нисбатан барқарор ва турғун кечиб, кескин ўзгаришлар бўлмагани, мовароуннаҳрлик олимларнинг 23 нафари калом илми билан шуғулланиб, каломга оид асар ёзгани, улар асосан, шарҳлардан иборат бўлиб, бу эса, ушбу даврга хос хусусият экани таҳлил қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarTOKHIROV, Jakhongir
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2022-04-21
Jild2
Son1
Betlar59-65
TilIngliz

Kalit so‘zlar

темурийлар даври, калом илми, Али Қушчи, шарҳ, хошия

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar