Мақолада Алихонтўра Соғуний томонидан таълиф этилган асарлар, хусусан, энг йирик “Тарихи Муҳаммадий” асари ҳамда аллома ушбу асарни ёзиш ва халқимизга етказиб беришда жуда катта машаққатли кунлар ўтказгани баён этилган. Собиқ совет тузуми ХХ асрнинг энг инсонпарвар, бетакрор, буюк асарларидан бири ҳисобланган ва ислом тарихи бўйича ёзилган бундай етук асарни қабул қилишга тиш-тирноғи билан қарши эди. Лекин шундай бўлсада, Aлихонтўра Соғуний бу хайрли ишга қўл уриб минг бир машаққат ила асарнинг китобхонлар қўлига етиб келиши учун ўз жонини фидо қилди. Мақолада муаллиф асарни ёзишда қайси китоблардан фойдалангани, бошидан қандай синовли кунларни ўтказгани, шунингдек, асарнинг хотима қисмида битилган Соғуний қалбидаги сўзлари ёритилган. Бундан ташқари, Алихонтўра Соғуний ўз даврининг тенги йўқ алломаси бўлгани, илмнинг барча соҳаларида қалам юргизиб, ўзидан сўнг улкан илмий мерос қолдиргани, қолаверса, диний-маърифий соҳада ёзган асарлари барча илм аҳллари эътиборида экани таъкидланади.
| Mualliflar | Arslonov, Zarifjon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2022-04-21 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 96-102 |
| Til | Ingliz |
Aлихонтўра Соғуний, Тарихи Муҳаммадий, Шарқий Туркистон, Ғулжа, нақшбандия, чор Россияси
Мақолада Саййид Шариф Журжоний ҳаёти ва илмий фаолияти, олим ёзган асарлар таснифи ҳақидаги маълумотлар келтирилган.Мақоланинг кириш қисмида тарихий шахсиятлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти ва унинг ёшлар…
Мақоладан кўзланган мақсад Мавароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишдан иборат. Усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ минтақасида…
Ислом дини ўрта асрларда дунёнинг жуда катта қисмига тарқалди. Жануби-Шарқий Осиё, хусусан, Индонезия ҳам бу жараёнлардан четда қолмади. Ислом динининг Индонезия архипелагига кириб келиши ва кенг тарқалиши IX–XVI…
Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган…
Mezkur makalede, Ebu Mansur el-Maturidi’nin ve diğer müfessirlerin “Sırat-ı müstakim” hakkındaki görüşlerini aktararak “Sırat-ı müstakim” konusunu detaylandırmaktadır. Mâtürîdî’ye göre bu yol, sıradan bir yol değil…
Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб…
Мақолада калом илмида “фикр эркинлиги тарафдорлари” дея таърифланган, ақлни бирламчи санаган мўътазилийлик оқими ва унинг асосий ғоялари ҳақида сўз боради. Хусусан, мўътазилийларнинг давлат бошқаруви ҳақидаги фикрлари…
Мaзкур мaқолaдa мумтоз Қуръон илмлари таркибидаги муҳим тармоқларидан бири бўлган “вужуҳ ва назоир” илми ҳaқидa мaълумот берилгaн. Мaқолaдa келтирилaдигaн маълумотлар ва мисоллар ҳозирги кун қуръоншунослиги учун муҳим…
This article focuses on the concepts of faith, religion and politics and reveals the relationship between them. In this, the approach of all celestial religions to these concepts is analyzed one by one. Examples of…
Темурийлар давридаги ақида ва калом илмлари ривожининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, янги мавзуларда алоҳида мустақил фундаментал асарлар ёзилишидан кўра, асосан, ақида ва калом илмига оид аввалги классик…