Мақоладан кўзланган мақсад Мавароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқи назарияси усул ал-фиқҳ фани шаклланиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаларини тадқиқ этишдан иборат. Усул ал-фиқҳ илмининг даставвал Ироқ минтақасида шакллангани кейинчалик Шарққа ёйилгани ва унга сабаб бўлган омиллар таҳлил қилинган. Хусусан, мовароуннаҳрлик, олимларнинг мазкур жараёндаги хизматлари, ёзган асарларининг усул ал-фиқҳ фани ривожига таъсири кўрсатиб берилган. Ҳудудда усул фанига оид ёзилган асарлар ва уларнинг хусусиятлари очиб берилган. Жумладан, Абу Мансур Мотуридийнинг “Маохиз аш-шариъа”, Абу Зайд Дабусийнинг “Тақвим ал-адилла” ва Фахрул-ислом Али Паздавий “Усул ал-Паздавий” асарлари орқали фанга олиб кирган янги тушунча ва услублар аниқланди. Шунингдек, Марказий Осиёлик олимларнинг усул фанида ўз ўрнига эга бўлган “Усул ас-Сарахсий”, “Мезон ал-усул”, “Манор” ва “ат-Талвиҳ” каби асарлари ва уларга ёзилган шарҳ, ҳошия ва мухтасарлар ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Якунда усул ал-фиқҳга оид асарларнинг ислом дини бош мақсадлари, назарий асослари, мазмун-моҳиятини тўғри англашдаги аҳамияти очиб берилган.
| Mualliflar | G‘AYBULLAYEV, Saidahmadxon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2022-04-21 |
| Jild | 2 |
| Son | 1 |
| Betlar | 103-111 |
| Til | Ingliz |
Паздавий, матн, фиқҳ, ҳадис, мотуридий, ҳанафий, қози, асҳабут-тахриж, шарҳ
Ислом дини ўрта асрларда дунёнинг жуда катта қисмига тарқалди. Жануби-Шарқий Осиё, хусусан, Индонезия ҳам бу жараёнлардан четда қолмади. Ислом динининг Индонезия архипелагига кириб келиши ва кенг тарқалиши IX–XVI…
Мақолада Алихонтўра Соғуний томонидан таълиф этилган асарлар, хусусан, энг йирик “Тарихи Муҳаммадий” асари ҳамда аллома ушбу асарни ёзиш ва халқимизга етказиб беришда жуда катта машаққатли кунлар ўтказгани баён этилган…
Mezkur makalede, Ebu Mansur el-Maturidi’nin ve diğer müfessirlerin “Sırat-ı müstakim” hakkındaki görüşlerini aktararak “Sırat-ı müstakim” konusunu detaylandırmaktadır. Mâtürîdî’ye göre bu yol, sıradan bir yol değil…
Мақолада Саййид Шариф Журжоний ҳаёти ва илмий фаолияти, олим ёзган асарлар таснифи ҳақидаги маълумотлар келтирилган.Мақоланинг кириш қисмида тарихий шахсиятлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишнинг аҳамияти ва унинг ёшлар…
Мақолада калом илмида “фикр эркинлиги тарафдорлари” дея таърифланган, ақлни бирламчи санаган мўътазилийлик оқими ва унинг асосий ғоялари ҳақида сўз боради. Хусусан, мўътазилийларнинг давлат бошқаруви ҳақидаги фикрлари…
Ушбу мақола улуғ тарихчи, фақиҳ, муҳаддис Ибн Саъд Зуҳрий ва унинг қаламига мансуб машҳур “ат-Табақот ал-кубро” асарини тадқиқ этишга бағишланган. Унда олимнинг ҳаёт йўли, илмий сафарлари, фаолият соҳалари, ёзган…
This article focuses on the concepts of faith, religion and politics and reveals the relationship between them. In this, the approach of all celestial religions to these concepts is analyzed one by one. Examples of…
Мақолада IX асрда араб халифалигидаги илмий муҳит хусусан, бу даврда тарих илми ҳақида сўз боради. Аҳмад ал-Балазурий ҳам мазкур асрда яшаган ижодкорлардан бири бўлиб, тарих ва адабиёт соҳаларида илмий фаолият олиб…
Одной из серьёзных проблем современной мусульманской уммы является такфир. Однако, как известно эта проблема возникла не сегодня, она имеет глубокие исторические корни. Свое начало оно берет со времен конфликта между…
Мaзкур мaқолaдa мумтоз Қуръон илмлари таркибидаги муҳим тармоқларидан бири бўлган “вужуҳ ва назоир” илми ҳaқидa мaълумот берилгaн. Мaқолaдa келтирилaдигaн маълумотлар ва мисоллар ҳозирги кун қуръоншунослиги учун муҳим…