XIV–XV асрларда Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишида самарқандлик олимлар муҳим ўрин тутган. Шундай олимлардан бири Малик Иброҳим Самарқандий (ваф. 1419)дир. Манбаларда унинг асли самарқандлик бўлиб, Индонезия халқи орасида “Шайх Жумадил Кубро” ёки Жамолиддин Акбар ал-Ҳусайний номи билан танилган Мавлоно Ҳусайн Жумадил Кубронинг ўғли эканлиги айтилади. Бу икки аллома Жануби-шарқий Осиё минтақасида ислом дини тарқалишига катта ҳисса қўшган “Валий сонго” номи билан машҳур бўлган валийлар силсиласи вакиллари саналади. Манбаларда қайд этилишича, Иброҳим Самарқандий Индонезияда биринчи бўлиб ислом таълимотини ўргатувчи диний мактаб ташкил этган. Тадқиқотчилар фикрича, Мавлоно Жумадил Кубро дастлаб икки ўғли Иброҳим ва Исҳоқ билан Явага келган. Кейинчалик исломни тарқатиш мақсадида турли томонларга йўл олишган. Жумадил Кубро Ява оролида қолади, Иброҳим Самарқандий Чампага (ҳозирги Вьетнам ҳудудлари), Мавлоно Исҳоқ Суматра оролининг шимолий минтақаси Пасайга боради. Уларнинг кейинги ҳаётлари ҳақидаги маълумотлар турлича бўлиб, баъзилари Иброҳим Самарқандийнинг табобат ва тижорат билан шуғуллангани, аҳолига деҳқончилик маданиятини ўргатгани, Чампа ҳукмдорининг қизига уйланиб икки фарзанд кўргани, сўнгра фарзандлари билан Явага қайтгани айтилади. Мақолада Иброҳим Самарқандий шахсиятининг Самарқанд билан боғлиқлиги илмий нуқтаи назардан ўрганилиб, тарихий манбалар асосида далилланган. Бундан ташқари, Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишининг дастлабки босқичларида Иброҳим Самарқандий фаолиятининг аҳамияти ўрганилган. Тадқиқот доирасида XIV–XV асрларда Самарқанд ва Ява ороли мусулмонларининг ўзига хос алоқалари очиб берилган.
| Mualliflar | KHOLMUMINOV, Feruz |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-05 |
| Jild | 2 |
| Son | 4 |
| Betlar | 82-87 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022/4/10 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022/4/10 · Maqolaning asl sahifasi
Ислом, Индонезия, даъват, дин, архипелаг, насабнома, шажара, тасаввуф, Валий сонго
Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу…
Мақолада ҳадис тушунчаси, ҳадис илми ва унинг турлари, ҳадис илми бўйича ёзилган асарлар ҳақида атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, ҳадис илми “ривоят илми”, яъни ҳадисни ривоят нуқтаи назаридан билиш ва “дироят илми”…
Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган…
This article is devoted to an important issue related to the cultural life of Muslims in the era of irrational intolerance, and an attempt was made to provide examples of the logical arguments of our scholars in…
Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик…
This research compares the influence of the two imperialist powers on the zakat systems of Muslim countries of Uzbekistan and Malaya during the Imperial powers’ reign. This work also attempts to identify reasons as to…
Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига…
Мақолада “мақосид аш-шариа” – шариат мақсадлари илмининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, мовароуннаҳрлик машҳур суфий Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари илмининг асосларини…
Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувларидаги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини…
Islam has been fundamental to the life of Central Asia for more than a millennium. The Central Asian region has, in its turn, played an invaluable role in Islamic history. Many Muslim scholars, spiritual leaders, and…