Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувларидаги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини ёқлаб чиққан суфийлар муқаддас матнларнинг тасаввуфий-юридик герменевтикасини кашф қила олдилар. Имом Шофеий “ар-Рисола” асари туфайли ислом ҳуқуқшунослиги герменевтикасининг асосчиси деб баҳолансада, ундан олдин яшаган Абу Ҳанифа ва Имом Молик ҳам ҳуқуқшунослик герменевтикасига доир фаолият олиб борганлар. Уларнинг усул ал-фиқҳга оид ишлаб чиққан қоидалари асосида мазҳабларнинг сон-саноқсиз фиқҳий ҳукмлари чиқарилган. Аммо усул ал-фиқҳ қоидаларини тартибга солиш бўйича Шофеийнинг “ар-Рисола”си дастлабки ёзма манба, илк қадам бўлгани учун алоҳида эътиборга сазовор бўлгани мақолада ёритилган. Ҳаким Термизий матнларни ҳарфий тушунишдан доим қочиб, таъвил йўлини тутган. У “таъвил” сўзини “бирор масаланинг аввалини излаш, бошидан ўрганиш” деб баён қилган. Термизий ана шундай таъвилларни кўтара оладиган алоҳида олимлар тоифасини қайд этади. Бунда Термизий ал-мисоқ ҳодисасини ўзига хос талқин қилади: Одам Ато яратилгунга қадар одамзот учта босқични босиб ўтган. Биринчи босқичда – Аллоҳ барча одамзотни ҳузурига келтириб уларни Ўз нури билан мунаввар қилди. Шу нурдан насибадорлигига қараб одамлар кофирлар, шаккоклар ва мўминларга ажралди. Иккинчи босқичда – 50 минг йилдан кейин Аллоҳ Одам Атони яратди. Учинчи босқичда – қиёматгача туғиладиган жамики инсонлар руҳидан ал-мисоқ куни аҳд олди.
| Mualliflar | USMONOV, Ibrohim |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-06 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 4-12 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/1 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/1 · Maqolaning asl sahifasi
юридик герменевтика, ҳикмат, зоҳир илми, ботин илми, ал-мисоқ, фиқҳ, Ҳаким Термизий, Имом Шофеий, таъвил, истинбот, ижтиҳод
Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро…
Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига…
Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг…
Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик…
Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган…
Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га…
Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу…
Мақолада Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” таъсирида шаклланган “Шабоб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра”, “ал-Жамоат ал-исломия”, “ал-Жиҳод” ҳамда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда фаолияти кузатилган…
XIV–XV асрларда Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишида самарқандлик олимлар муҳим ўрин тутган. Шундай олимлардан бири Малик Иброҳим Самарқандий (ваф. 1419)дир. Манбаларда унинг асли самарқандлик бўлиб, Индонезия…
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари…