Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га ёзган ҳошияларида бунинг тасдиғини кўриш мумкинлиги таъкидланган.Шу билан бирга, Журжоний наздида Замахшарийнинг даражаси юксак бўлгани, олим “Кашшоф”га ёзган ҳошиясида Замахшарийнинг тафсирдаги услубини очиб бергани асосланган. Журжоний Замахшарийнинг тафсиридан тушунилиш қийин ва изоҳталаб ўринларни шарҳлаб, мусаннифнинг мақсадини, у қўллаган тил ва балоғат қоидаларини очиқлаб ўтган.Журжоний “Ҳошия ала ал-Кашшоф” асарида тил қоидалари, луғат ва эъроб йўналишларига катта аҳамият беради. Изоҳталаб сўзларни сарф ва наҳв қоидаларига кўра изоҳлайди. Бунинг учун ҳатто араб шеъриятидан далиллар келтиради. Ақоид ва ислом тушунчаси йўналишидаги масалалар борасида ҳам баҳс юритади. Қироатлар ва тажвид илмига оид тафсилотларни шарҳлайди ва айрим ўринларда “Кашшоф” соҳибини танқид қилади.Журжоний “Кашшоф” соҳиби тафсирида қўллаган айрим жумлаларни унинг бошқа асарлари воситасида очиқлаб ўтган. Масалан, ҳошияда Замахшарийнинг “ал-Фоиқ”, “ал-Муфассал”, “Асос ал-балоға” каби асарларидан манба сифатида фойдаланилган.Хулоса қисмида Журжонийнинг мазкур ҳошияси Мовароуннаҳрда ёзилган бошқа тафсир асарларига хос луғат ва тил қоидаларининг устуворлиги анъанасини ўзида акс эттирган муҳим манбалар қаторидан ўрин олгани ва асрлар давомида сунний тафсирлар қаторида ўрганиб келинаётгани таъкидланган.
| Mualliflar | Mustafayev, Doston |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2023-06-27 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 28-35 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/4 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/4 · Maqolaning asl sahifasi
Мифтаҳ ал-улум, темурийлар, Журжоний, Замахшарий, Кашшоф, араб тили, қироат, тажвид, имон таърифи
Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг…
Мақолада Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” таъсирида шаклланган “Шабоб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра”, “ал-Жамоат ал-исломия”, “ал-Жиҳод” ҳамда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда фаолияти кузатилган…
Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро…
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари…
Диний нуқтаи назардан инсониятнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун баъзи амаллардан тийилиши лозим. Бундай таъқиқлар ва меъёрлар ҳар бир дин ва халқларнинг ўз нормаларига асосланган бўлиб, уларни бажармаган…
Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувларидаги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини…
Мақолада экстремизм ва радикаллашувга олиб келган омилларни олдини олиш ва дерадикализацияни кучайтириш шунингдек, эктремистлар глобал иқтисодий тенгсизликнинг кучайиб бориши ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизим…
Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига…
Дунёдаги мусулмон халқларнинг ўзаро илмий, маданий алоқалари тарихида ҳаж сафарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаж зиёрати барча мусулмонлар учун умумий тартиб-қоидаларга эга бўлса-да, тарих давомида уни ташкил этишнинг…
Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик…