Мақолада экстремизм ва радикаллашувга олиб келган омилларни олдини олиш ва дерадикализацияни кучайтириш шунингдек, эктремистлар глобал иқтисодий тенгсизликнинг кучайиб бориши ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизим туфайли юзага келган адолатсизлик туйғусидан усталик билан фойдаланиши, қамоқ шароитидаги маҳкумлар орасида ислом фундаментализми ғояларининг кенг тарқалиши ёритилган.Жумладан, радикал мафкурага асосланган хатти-ҳаракатлар содир этгани учун судланганлар сонининг кўпайиши, илгари экстремизмда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни ва ижтимоий жиҳатдан изоляция қилинган жойларда радикал мафкура тарафдорларини радикалашувдан қайтариш ва БМТнинг Аксилтеррор қўмитаси ва бошқа тузилмаларининг миллий амалиётда қўлланиши мумкин бўлган зўравон экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасидаги тажрибаси, Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар нодавлат тузулмалар орқали оммавий қирғин қуролларига эга бўлишининг олдини олишга қаратилган.Шунингдек, минтақадаги беқарорлик ва террорчилик ҳаракатларига сабаб бўладиган ҳолатларга эътибор қаратилаётганлиги, Европа Иттифоқининг радикаллашув ва террорчи гуруҳлар таркибига ёллашга қарши кураш стратегиясини амалга ошириш тажрибаси, ижтимоий реабилитация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш борасида Сингапур, Дания, Швеция, Саудия Арабистони тажрибаси мисолида илмий ёритиб берилган
| Mualliflar | Saminov, Elyorjon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-06 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 63-69 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/8 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/8 · Maqolaning asl sahifasi
хавфсизлик, таҳдид, экстремизм, радикаллашув, терроризм, халқаро терроризм, сиёсий радикализм, дерадикализация, миграция, ғоя, мафкура, халқ, давлат, жамият, жаҳолат, маърифат
Дунёдаги мусулмон халқларнинг ўзаро илмий, маданий алоқалари тарихида ҳаж сафарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаж зиёрати барча мусулмонлар учун умумий тартиб-қоидаларга эга бўлса-да, тарих давомида уни ташкил этишнинг…
Диний нуқтаи назардан инсониятнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун баъзи амаллардан тийилиши лозим. Бундай таъқиқлар ва меъёрлар ҳар бир дин ва халқларнинг ўз нормаларига асосланган бўлиб, уларни бажармаган…
Инсоният тарихида то бугунги кунгача яшаб ўтган муҳим шахслар, жумладан, пайғамбарлар, ҳукмдорлар, олимлар ҳаётини ўрганишда биографик мазмундаги китоблар асосий мурожаат манбаи ҳисобланади. Бу борада ислом тарихининг…
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари…
XIII аср бошларида Мовароуннаҳрнинг Чингизхон томонидан босиб олиниши ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг таназзулга юз тутишига олиб келди. 1215 йилда Чингизхон Хитойни босиб олгандан сўнг Мовароуннаҳрга бостириб…
Мақолада Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” таъсирида шаклланган “Шабоб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра”, “ал-Жамоат ал-исломия”, “ал-Жиҳод” ҳамда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда фаолияти кузатилган…
Ушбу мақола мовароуннаҳрлик машҳур олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишдан иборат. Олимнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар жуда оз. Манбаларда унинг фақиҳ олим бўлгани…
Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га…
Мақолада темурийлар даври тарихи, маънавий ҳаётига доир масалалар қаламга олинган. Бу даврда юртимизда яшаган халқларнинг маънавиятида катта аҳамият касб этган Яссавия, Кубравия ва Хожагон-нақшбандия тариқатлари…
Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг…