АБДУЛЛОҲ СУБАЗМУНИЙ ВА УНИНГ “КАШФ АЛ-ОСОР” АСАРИ

Muratov, Doniyor

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақола мовароуннаҳрлик машҳур олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишдан иборат. Олимнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар жуда оз. Манбаларда унинг фақиҳ олим бўлгани, сомонийлар даврида фаолият олиб борган ва дарс бергани ҳақида ёзилган бўлсада, улар бир-бирини такрорлайди.Бухорода фаолият олиб борган Абдуллоҳ Субазмуний ҳанафий фақиҳи бўлган. У зот Бухорода Абу Ҳафс Кабир оиласига шогирд ҳисобланиб, ўша ерда фиқҳдан дарс берган ҳамда манбаларда фатволар чиқаргани айтилади. Абдуллоҳ Субазмуний муҳаддис бўлгани сабабидан Ҳижоз, Ироқ, Хуросон юртларига сафар қилиб ўз илмини ошириб қайтган. Сафарлари давомида борган жойларида катта олимлардан дарс олган. Шу билан бирга шогирдлар ҳам орттирган. Мовароуннаҳрда фиқҳ илми ривожида Абдуллоҳ Субазмунийнинг ўрни катта. Чунки манбаларда унинг кўплаб фақиҳ олимлар устозлари қаторида туриши кўрсатиб ўтилган. Натижада муҳаддисликнинг шартларидан бири “ҳадис талабида сафар қилиш” қоидасини ҳам бажарган. Манбаларда унинг бир неча асари бор, дейилган бўлсада, олимнинг икки асари аниқланди: “Кашф ал-осор фи маноқиб Аби Ҳанифа” ва “Муснад Аби Ҳанифа”. “Кашф ал-осор” асарида ҳадислар, маноқиблар, фатволар, биографиялар ва бошқа ривоятларнинг адади ҳақида тўхтаб ўтилган. Мақолада “Кашф ал-осор” асарининг Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма нусхаси ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Шунингдек, Мовароуннаҳрдан чиққан баъзи муҳаддис-ровийлар ҳақида ҳам маълумотлар келган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarMuratov, Doniyor
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-06
Jild3
Son2
Betlar94-103
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-2/12

Kalit so‘zlar

Кашф ал-осор, ҳадис, фиқҳ, муҳаддис, фақиҳ, ансоб, ҳадисшунослик, иснод, ровий

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar