XIII аср бошларида Мовароуннаҳрнинг Чингизхон томонидан босиб олиниши ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг таназзулга юз тутишига олиб келди. 1215 йилда Чингизхон Хитойни босиб олгандан сўнг Мовароуннаҳрга бостириб кирди, бунинг натижасида мазкур юрт аҳолиси ҳалокатли йўқотиш, оммавий қирғин, вайронагарчилик, талончилик, асирлик ҳамда сургунга дучор бўлди. Мўғул босқинчилари ҳеч кимга раҳм қилмас, хотинларни, эркакларни, болаларни, шафқатсизлик билан ўлдирдилар. Улар шаҳарларни талон-талож қилиб, харобага айлантирдилар. Чингизхон вафотидан олдин ўзи эгаллаган улкан ҳудудларни ўғиллари орасида тақсимлаб берди. Хитой ва Мўғулистон – Ўқтойга, Тулуйга Хуросон, Эрон ва Ҳиндистон, Чиғатойга эса, Мовароуннаҳрдан то Шарқий Туркистонгача бўлган катта ўлка тегди. Босиб олинган ҳудуд халқларини ягона ҳукмдор қўл остида бошқариш мўғуллар учун тобора мушкуллашиб, кейинчалик турли норозиликларни келтириб чиқара бошлади. Бу ҳолат Олтин Ўрда хонлари ва улар тасарруфига киритилган ҳудудлар ўртасида ҳам содир бўла бошлади. Мазкур мақолада Чингизхон қўшинининг Мовароуннаҳрни босиб олиши, мўғуллар даврида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаёт, босқинчиликнинг оқибатлари ҳамда мўғуллар ҳукмронлигининг таназзулга юз тутиши тарихий-тадрижий равишда очиб берилади.
| Mualliflar | Ahmedov, Sayqal |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2023-06-27 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 87-93 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/11 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/11 · Maqolaning asl sahifasi
мўғул босқини, хоразмшоҳлар, хонликлар, Чингизхон, Чиғатой, Жалолиддин Мангуберди
Ушбу мақола мовароуннаҳрлик машҳур олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишдан иборат. Олимнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар жуда оз. Манбаларда унинг фақиҳ олим бўлгани…
Инсоният тарихида то бугунги кунгача яшаб ўтган муҳим шахслар, жумладан, пайғамбарлар, ҳукмдорлар, олимлар ҳаётини ўрганишда биографик мазмундаги китоблар асосий мурожаат манбаи ҳисобланади. Бу борада ислом тарихининг…
Мақолада темурийлар даври тарихи, маънавий ҳаётига доир масалалар қаламга олинган. Бу даврда юртимизда яшаган халқларнинг маънавиятида катта аҳамият касб этган Яссавия, Кубравия ва Хожагон-нақшбандия тариқатлари…
Дунёдаги мусулмон халқларнинг ўзаро илмий, маданий алоқалари тарихида ҳаж сафарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаж зиёрати барча мусулмонлар учун умумий тартиб-қоидаларга эга бўлса-да, тарих давомида уни ташкил этишнинг…
Ҳозирги кунга қадар бутун ислом олами эътирофига сазовор бўлган Имом Бухорий нафақат муҳаддис олим балки, ақийда илми борасида ҳам ўзига хос ўрин эгаллаган. Олимнинг “Халқ афъол ал-ибод ва радд ала ал-жаҳмия ва асҳоб…
Мақолада экстремизм ва радикаллашувга олиб келган омилларни олдини олиш ва дерадикализацияни кучайтириш шунингдек, эктремистлар глобал иқтисодий тенгсизликнинг кучайиб бориши ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизим…
Мақолада мотуридийлик таълимоти таниқли вакили Камолиддин Баёзийнинг таржимаи ҳоли, устозлари, Абу Ҳанифага нисбат бериладиган ақидавий асарларни бирлаштириб “ишорат” услубида шарҳ ёзгани, унинг яшаган даврдаги сиёсий…
Диний нуқтаи назардан инсониятнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун баъзи амаллардан тийилиши лозим. Бундай таъқиқлар ва меъёрлар ҳар бир дин ва халқларнинг ўз нормаларига асосланган бўлиб, уларни бажармаган…
Mazkur maqolada Alisher Navoiy asarlarida ustoz-shogird g‘oyalarining manbaviy va milliy asoslari masalasi yoritilgan. Buyuk mutafakkir ijodida ustoz va shogird munosabati masalasi bir necha yo‘nalishlarda namoyon…
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари…