Ҳозирги кунга қадар бутун ислом олами эътирофига сазовор бўлган Имом Бухорий нафақат муҳаддис олим балки, ақийда илми борасида ҳам ўзига хос ўрин эгаллаган. Олимнинг “Халқ афъол ал-ибод ва радд ала ал-жаҳмия ва асҳоб таътийл” деб номланган асари бунга яққол мисолдир. Асар илм аҳли орасида “Халқ афъол ал-ибод” номи билан танилган бўлиб, асарда асосан жаҳмиялар ва муаттилалар каби ботил эътиқ соҳибларига юздан ортиқ раддиялар берилган. Унда Аллоҳ таолонинг каломи ва бандаларнинг феълларига оид эътиқодий масалалар юзасидан баҳслар келтирилган. Бундан ташқари, ботил ақида эгаларининг шубҳалари ва далилларини ўрганиб, аниқлаб, сўнгра уларнинг далил ва шубҳаларидаги айблари, танқидга лойиқ ўринлари ва адашув нуқталарини баён этиб, илмий йўл билан раддиялар бериш ҳам, алломанинг ўзига хос методларидан бири эди. Шунингдек, мақолада ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари ва уларнинг кодикологик таҳлили юзасидан атрофлича фикрлар келтирилган.
| Mualliflar | АBDULLAYEV, Zоkhidjon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-06 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 112-121 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/14 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/14 · Maqolaning asl sahifasi
Имом Бухорий, Халқ афъол ал-ибод, мўътазила, жаҳмия, муаттила, раддия, қўлёзма, лавҳа
Мақолада мотуридийлик таълимоти таниқли вакили Камолиддин Баёзийнинг таржимаи ҳоли, устозлари, Абу Ҳанифага нисбат бериладиган ақидавий асарларни бирлаштириб “ишорат” услубида шарҳ ёзгани, унинг яшаган даврдаги сиёсий…
Мақолада темурийлар даври тарихи, маънавий ҳаётига доир масалалар қаламга олинган. Бу даврда юртимизда яшаган халқларнинг маънавиятида катта аҳамият касб этган Яссавия, Кубравия ва Хожагон-нақшбандия тариқатлари…
Mazkur maqolada Alisher Navoiy asarlarida ustoz-shogird g‘oyalarining manbaviy va milliy asoslari masalasi yoritilgan. Buyuk mutafakkir ijodida ustoz va shogird munosabati masalasi bir necha yo‘nalishlarda namoyon…
Ушбу мақола мовароуннаҳрлик машҳур олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишдан иборат. Олимнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар жуда оз. Манбаларда унинг фақиҳ олим бўлгани…
Zamaxshariy islom hamda arab tilshunosligiga oid ilmlarda yuqori marralarni zabt etdi. Mahmud Zamaxshariyning “al-Kashshof” asari tafsir ilmidagi shoh asari bo‘lganidek uning “Al-Mufassal fi san’at аl-e’rob” asari arab…
XIII аср бошларида Мовароуннаҳрнинг Чингизхон томонидан босиб олиниши ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг таназзулга юз тутишига олиб келди. 1215 йилда Чингизхон Хитойни босиб олгандан сўнг Мовароуннаҳрга бостириб…
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоийиқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан…
Инсоният тарихида то бугунги кунгача яшаб ўтган муҳим шахслар, жумладан, пайғамбарлар, ҳукмдорлар, олимлар ҳаётини ўрганишда биографик мазмундаги китоблар асосий мурожаат манбаи ҳисобланади. Бу борада ислом тарихининг…
Марказий Осиё цивилизацияси ёки ренессансини белгиловчи жиҳатлардан бири бу ислом илмларининг минтақада кенг равнақ топганлиги ва буюк муҳаддис, тафсиршунос, фақиҳ, мутакаллим, мутасаввиф, тилшунос олимларнинг етишиб…
Дунёдаги мусулмон халқларнинг ўзаро илмий, маданий алоқалари тарихида ҳаж сафарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаж зиёрати барча мусулмонлар учун умумий тартиб-қоидаларга эга бўлса-да, тарих давомида уни ташкил этишнинг…