ИСЛОМДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАМОЙИЛЛАРИ

Yusupova, Nigora

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-­маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоий­иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий­-ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан, диний саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида ислом таълимотининг аёллар масаласига оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда аёлларнинг оилада ва жамиятда тутган ўринларини янада оширишда шариат кўрсатмаларини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада минтақада қадимдан анъана сифатида қаралган ислом таълимотида белгиланган аёл ҳуқуқларининг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий­-иқтисодий, маъна­­вий-маданий асослари Қуръони карим ва ҳадисларда белгиланган нормалар орқали ёритилган. Шунинг­дек, мақолада аёлларнинг ислом ҳуқуқида тартибга солинган оилавий муносабатлардан келиб чиқа­ди­ган ҳуқуқлари, жамиятдаги мавқелари, меҳнат қилишга оид ҳуқуқлари, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларига оид қоидалар ўрганилган. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив ҳужжатларда белги­лан­ган аёл ҳуқуқларига оид вазифаларнинг маънавий, ҳуқуқий, тарбиявий, таълимий омиллари таҳлил қилинган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarYusupova, Nigora
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-10
Jild3
Son1
Betlar3-11
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-1/1

Kalit so‘zlar

Қуръон, ҳадис, аёл, гендер, оила, ислом ҳуқуқи, тенглик, полигамия, нафақа, маҳр

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar