Марказий Осиё цивилизацияси ёки ренессансини белгиловчи жиҳатлардан бири бу ислом илмларининг минтақада кенг равнақ топганлиги ва буюк муҳаддис, тафсиршунос, фақиҳ, мутакаллим, мутасаввиф, тилшунос олимларнинг етишиб чиққанлиги билан характерланади. Хусусан, ислом илмлари, илм-фан ривожи минтақада йирик илмий мактаб ва илмий масканларнинг юзага келишига ҳамда кенг ривож топишига сабаб бўлган. Шу жиҳатдан, ўз даврида ренессансларни юзага келтирган илмий маскан ёки академияларнинг илмий-амалий фаолияти, уларнинг давлат ва жамият ижимоий-маънавий ҳаётида ҳамда илм-фан, ислом маданияти ривожи йўлидаги ўрни масалалари бугунги кунда ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Чунончи, уларнинг узвий давоми ҳисобланган бугун фаолият олиб бораётган диний-маърифий йўналишдаги илмий-тадқиқот марказлари ҳам Янги Ўзбекистон маърифий ривожи учун муҳим ўрин тутади. Бугун янгича мезонлар асосида фаолияти йўлга қўйилган илмий-тадқиқот марказлари Янги Ўзбекистонни Учинчи Ренессанс босқичга олиб чиқишда асосий маърифий маскан вазифасини ўтайди. Мазкур илмий-тадқиқот марказлар фаолиятини ўрганиш, тадқиқ этиш, жамият ва давлат маърифий ривожи йўлидаги илмий-амалий аҳамиятини кўрсатиш, марказларнинг мақсад ва вазифалари, фаолият йўналишининг ғоявий жиҳатларини ёритиш бугунги глобаллашув даврида муҳим ҳисобланади. Айниқса, “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” ғоясини тарғиб қилиш ва амалга оширишда мазкур марказлар фаолияти муҳим маърифий вазифани бажаради. Шу жиҳатдан, мақолада марказлар фаолияти, мақсад ва вазифалари тарихий-қиёсий жиҳатдан муайян даражада таҳлилга тортилган ҳамда мисоллар асосида ёритиб берилган.
| Mualliflar | AKMALOV, Shoislom |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-10 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 12-18 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-1/2 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-1/2 · Maqolaning asl sahifasi
тамаддун, ислом илмлари, ренессанс, марказ, маскан, маърифат, ривожланиш, мерос, маънавият, маданият, тадқиқот, минтақа, ғоя, фан, соҳа, юксалиш, тараққиёт
Фақиҳларнинг бир неча авлодлари олиб борган фаолиятлари туфайли Мовароуннаҳр мактабининг анъаналари ва унинг намояндалари асарларидан ҳанафийлик мазҳабида бўлган турли минтақаларда кенг тарқалди. Мовароуннаҳрлик…
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоийиқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан…
Садрушшариа фиқҳ илмини янгидан таъриф этиши, усули фиқҳнинг фиқҳ ва усул таркибларидан эканини таъкидлаши, фиқҳнинг бирдан ортиқ мавзуларда бўлиши мумкинлигини илгари суриши, ўз фикрларини усули фиқҳга илова этиши…
Zamaxshariy islom hamda arab tilshunosligiga oid ilmlarda yuqori marralarni zabt etdi. Mahmud Zamaxshariyning “al-Kashshof” asari tafsir ilmidagi shoh asari bo‘lganidek uning “Al-Mufassal fi san’at аl-e’rob” asari arab…
Ислом тарихчилари илк даврларда тарихий жараёнларни ривоят асосида тақдим этиш усулидан фойдаланишган бўлиб, ўрта асрларда битилган ислом тарихининг салмоқли қисми шу услубда ёзилган. Ҳижрий III–IV аср оралиғида яшаган…
Mazkur maqolada Alisher Navoiy asarlarida ustoz-shogird g‘oyalarining manbaviy va milliy asoslari masalasi yoritilgan. Buyuk mutafakkir ijodida ustoz va shogird munosabati masalasi bir necha yo‘nalishlarda namoyon…
Мақолада ислом ҳуқуқида енгиллик яратиш тамойилининг асослари ва қўлланилиши муҳокама қилинади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида мазкур тамойилнинг оила ва никоҳ муносабатларида қўлланилиши таҳлил қилинади…
Мақолада мотуридийлик таълимоти таниқли вакили Камолиддин Баёзийнинг таржимаи ҳоли, устозлари, Абу Ҳанифага нисбат бериладиган ақидавий асарларни бирлаштириб “ишорат” услубида шарҳ ёзгани, унинг яшаган даврдаги сиёсий…
Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб…
Ҳозирги кунга қадар бутун ислом олами эътирофига сазовор бўлган Имом Бухорий нафақат муҳаддис олим балки, ақийда илми борасида ҳам ўзига хос ўрин эгаллаган. Олимнинг “Халқ афъол ал-ибод ва радд ала ал-жаҳмия ва асҳоб…