Фақиҳларнинг бир неча авлодлари олиб борган фаолиятлари туфайли Мовароуннаҳр мактабининг анъаналари ва унинг намояндалари асарларидан ҳанафийлик мазҳабида бўлган турли минтақаларда кенг тарқалди. Мовароуннаҳрлик муаллифларнинг асарлари фиқҳ амалиётида қўлланма сифатида ҳам, талабаларни ўқитишда дарслик сифатида ҳам фойдаланилди.Мана шундай алломалардан бири Бурҳонуддин Марғиноний (ваф. 1196 й.) эдилар. Бу улуғ зотнинг тўлиқ исмлари – Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр ибн Абдужалил Рошидоний Марғиноний Фарғоний. “Шайхулислом” ва “Соҳибул Ҳидоя” атамалари билан машҳурдир. Кўпинча фақиҳларнинг “Китоб ал-Ҳидоя”ни ўзлаштиришдаги иснодлари алоҳида келтирилиши ва кўплаб шарҳланиши Бурҳонуддин Марғинонийнинг мазкур асари катта обрўга эга эканига далолат қилади. Ушбу мақолада “Ҳидоя” асарининг таркибий тузилиши ва у бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлинади.
| Mualliflar | Bekmirzayev, Ilhomjon, Kambarov, Azamkhan |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-10 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 19-28 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-1/3 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-1/3 · Maqolaning asl sahifasi
Бурҳонуддин Марғиноний, Ҳидоя, Мухтасар ал-Қудурий, Жоме ас-сағир, Муҳаммад Шайбоний, ҳанафий мазҳаби, фиқҳ, фақиҳ, Бидоят ал-мубтадий, Кифоят ан-мунтаҳий
Садрушшариа фиқҳ илмини янгидан таъриф этиши, усули фиқҳнинг фиқҳ ва усул таркибларидан эканини таъкидлаши, фиқҳнинг бирдан ортиқ мавзуларда бўлиши мумкинлигини илгари суриши, ўз фикрларини усули фиқҳга илова этиши…
Марказий Осиё цивилизацияси ёки ренессансини белгиловчи жиҳатлардан бири бу ислом илмларининг минтақада кенг равнақ топганлиги ва буюк муҳаддис, тафсиршунос, фақиҳ, мутакаллим, мутасаввиф, тилшунос олимларнинг етишиб…
Ислом тарихчилари илк даврларда тарихий жараёнларни ривоят асосида тақдим этиш усулидан фойдаланишган бўлиб, ўрта асрларда битилган ислом тарихининг салмоқли қисми шу услубда ёзилган. Ҳижрий III–IV аср оралиғида яшаган…
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоийиқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан…
Мақолада ислом ҳуқуқида енгиллик яратиш тамойилининг асослари ва қўлланилиши муҳокама қилинади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида мазкур тамойилнинг оила ва никоҳ муносабатларида қўлланилиши таҳлил қилинади…
Zamaxshariy islom hamda arab tilshunosligiga oid ilmlarda yuqori marralarni zabt etdi. Mahmud Zamaxshariyning “al-Kashshof” asari tafsir ilmidagi shoh asari bo‘lganidek uning “Al-Mufassal fi san’at аl-e’rob” asari arab…
Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб…
Mazkur maqolada Alisher Navoiy asarlarida ustoz-shogird g‘oyalarining manbaviy va milliy asoslari masalasi yoritilgan. Buyuk mutafakkir ijodida ustoz va shogird munosabati masalasi bir necha yo‘nalishlarda namoyon…
Мақолада мотуридийлик таълимоти таниқли вакили Камолиддин Баёзийнинг таржимаи ҳоли, устозлари, Абу Ҳанифага нисбат бериладиган ақидавий асарларни бирлаштириб “ишорат” услубида шарҳ ёзгани, унинг яшаган даврдаги сиёсий…
Мазкур мақолада муаллиф Замахшарийнинг турли илмларга оид мавзуларни жамлаб, “қомусий” ва нодир асарлар сирасига киритилган “Рабиъ ал-аброр” асари ҳақида батафсил маълумот беради. Мақола муаллифи мусулмон дунёсида илм…