Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб дўнёдаги ўта қашшоқ аҳолининг аксарияти қисми ривожланиш ютуқларига путр етказадаган, ўзгарувчан можароли ҳудудларда яшашини таъкидлашмоқда. Шу сабабли, мутахассислар ҳамда турли ақл марказлари томонидан жамият мутаассибликнинг вужудга келтирувчи омилларни аниқлаш борасида қатор изланиш, тадқиқотлар, социологик сўровномалар ўтказиб келинмоқда.Мақолада мутаассиблик атамасининг мазмуни, мутаассибликнинг тарихий, диний, психологик, фалсафий, сиёсий ва социологик каби бошқа омиллар таъсирда жамиятда шаклланиши ва вужудга келиши ёритиб берилган. Хусусан, мутаассиблик замонавий ижтимоий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини онгли равишда шакллантириш орқали турли ғаразли кучларнинг “энг самарали қурол”ларидан бўлиб қолаётгани баён қилинган. Шу билан бирга, мақолада жамиятда диний мутаассиблик вужудга келишини ягона партрети мавжуд эмаслиги, уни бир қолибга солиш ва мутаассибликни белгиловчи индекаторларни яратиш турли зиддиятли фикрларни юзага келишига сабаб бўлиши, мутаассиб шахсдаги мавжуд хусусиялар оддий одамларда ҳам учраши, инсонлар мутаассиб бўлмаган ҳолда дин, мафкура ёки сиёсий тузумга жуда қаттиқ ишониши ва содиқ бўлиши, муайян тарихий воқеа ҳодисалар натижасида вужудга келган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, психологик, диний ва фалсафий муаммолар фанатизмни вужудга келтирувчи асосий омиллар вазифасини бажариши таъкидланган.
| Mualliflar | Daminov, Bakhodir |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-10 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 55-64 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-1/7 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-1/7 · Maqolaning asl sahifasi
мутаассиблик, фанатизм, тарихий, диний, психологик, фалсафий, сиёсий ва социологик омиллар, лидер, фитна назариялари, “Дор ал-ислом”, “Дор ал-ҳарб”, “ал-вало вал-баро”
Мақолада ислом ҳуқуқида енгиллик яратиш тамойилининг асослари ва қўлланилиши муҳокама қилинади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида мазкур тамойилнинг оила ва никоҳ муносабатларида қўлланилиши таҳлил қилинади…
Мазкур мақолада муаллиф Замахшарийнинг турли илмларга оид мавзуларни жамлаб, “қомусий” ва нодир асарлар сирасига киритилган “Рабиъ ал-аброр” асари ҳақида батафсил маълумот беради. Мақола муаллифи мусулмон дунёсида илм…
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн Салм (Суҳайл) Фаззорий Самарқандий…
Ислом тарихчилари илк даврларда тарихий жараёнларни ривоят асосида тақдим этиш усулидан фойдаланишган бўлиб, ўрта асрларда битилган ислом тарихининг салмоқли қисми шу услубда ёзилган. Ҳижрий III–IV аср оралиғида яшаган…
Садрушшариа фиқҳ илмини янгидан таъриф этиши, усули фиқҳнинг фиқҳ ва усул таркибларидан эканини таъкидлаши, фиқҳнинг бирдан ортиқ мавзуларда бўлиши мумкинлигини илгари суриши, ўз фикрларини усули фиқҳга илова этиши…
Сабаби нузул илми алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиб, ҳозирги кўринишга келгунича бир қанча босқичлардан ўтган. Саҳоблар Қуръон маъноларини тўлиқ англаш мақсадида оятларни улар нозил бўлган ҳолат ва вазият билан боғлиқ…
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва…
Фақиҳларнинг бир неча авлодлари олиб борган фаолиятлари туфайли Мовароуннаҳр мактабининг анъаналари ва унинг намояндалари асарларидан ҳанафийлик мазҳабида бўлган турли минтақаларда кенг тарқалди. Мовароуннаҳрлик…
Ушбу мақолада ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси, яъни бирор нарсани муайян миқдор эвазига вақтинча фойдаланишга бериш ёки фойдаланиш учун олиш борасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ундан…
Марказий Осиё цивилизацияси ёки ренессансини белгиловчи жиҳатлардан бири бу ислом илмларининг минтақада кенг равнақ топганлиги ва буюк муҳаддис, тафсиршунос, фақиҳ, мутакаллим, мутасаввиф, тилшунос олимларнинг етишиб…