Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн Салм (Суҳайл) Фаззорий Самарқандий, Наср ибн Абу Абдилмалик Атоқий, Шариқ ибн Абу Муқотил, Маъруф ибн Ҳасан, Юнус ибн Сабиҳ, Исҳоқ ибн Иброҳим Ҳанзалий каби шогирдларининг сайъ-ҳаракатлари туфайли бу ердаги шаҳарлар, айниқса, Самарқанд ва Бухоро ҳанафий таълимотининг кенг ривожланишидаги марказларга айланган. Абу Ҳанифанинг шогирдлари бошлаб берган таълим жараёнлари ва қозилик вазифалари Самарқандда узоқ йиллар давом этди. 150/767 ва 300/912 йиллар орасидаги бир ярим асрлик даврда бу ерда муҳим жараёнлар содир бўлди ва натижада ўлкада “Самарқанд мактаби” каби мактаблар вужудга келди. Айниқса, аббосийларнинг давлат сиёсати сифатида қувватланган ҳанафийлик таълимоти олимларига турли шаҳарлардаги каби Самарқандда ҳам қозилик лавозимлари берилди. Бу жараёнлар Самарқандда ҳанафийликнинг кенг ёйилишига омил бўлди. Жузжония мактаби вакили Абу Мансур Мотуридий яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) Мовароуннаҳрда тўғри йўлдан адашган турли гуруҳ ва фирқалар кўпайиб, уларнинг аксарияти имон-эътиқод масалалари бўйича баҳсу мунозаралар туфайли вужудга келган эди. Мана шундай мураккаб шароитда аллома Абу Мансур Мотуридий уларнинг нотўғри фикрларига асосли раддиялар берди. У ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифанинг (699–767) таълимотига суянган ҳолда ўзига хос калом мактабини яратди. У асос солган мотуридийлик таълимоти кейинчалик Самарқанд калом мактаби доирасидан чиқиб, бутун ислом оламига тарқалиб, суннийликдаги икки йирик мактабнинг бири (бошқаси – ашъария) сифатида танилди.
| Mualliflar | Alimov, Akhmadkhan |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-10 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 72-82 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-1/9 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-1/9 · Maqolaning asl sahifasi
ҳанафий, мотуридий, калом, ақида, мактаб, таълимот, йўналиш, Абу Мансур Мотуридий, мотуридий уламолари
Сабаби нузул илми алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиб, ҳозирги кўринишга келгунича бир қанча босқичлардан ўтган. Саҳоблар Қуръон маъноларини тўлиқ англаш мақсадида оятларни улар нозил бўлган ҳолат ва вазият билан боғлиқ…
Мазкур мақолада муаллиф Замахшарийнинг турли илмларга оид мавзуларни жамлаб, “қомусий” ва нодир асарлар сирасига киритилган “Рабиъ ал-аброр” асари ҳақида батафсил маълумот беради. Мақола муаллифи мусулмон дунёсида илм…
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва…
Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб…
Ушбу мақолада ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси, яъни бирор нарсани муайян миқдор эвазига вақтинча фойдаланишга бериш ёки фойдаланиш учун олиш борасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ундан…
Мақолада ислом ҳуқуқида енгиллик яратиш тамойилининг асослари ва қўлланилиши муҳокама қилинади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида мазкур тамойилнинг оила ва никоҳ муносабатларида қўлланилиши таҳлил қилинади…
Ушбу мақолада дин ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг сафига кириб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш (реабилитация қилиш)нинг аҳамияти ва бу борада психолог, исломшунос, диншунос мутахассислар олдига…
Ислом тарихчилари илк даврларда тарихий жараёнларни ривоят асосида тақдим этиш усулидан фойдаланишган бўлиб, ўрта асрларда битилган ислом тарихининг салмоқли қисми шу услубда ёзилган. Ҳижрий III–IV аср оралиғида яшаган…
Ислом оламида тан олинган ва эътироф этиладиган икки ақидавий йўналишлардан бири бўлган мотуридийлик таълимотини ўрганиш, уни кенг тадқиқ қилиш борасида жараёнлар кўплаб мусулмон мамлакатларида содир бўлмоқда. Бундай…
Садрушшариа фиқҳ илмини янгидан таъриф этиши, усули фиқҳнинг фиқҳ ва усул таркибларидан эканини таъкидлаши, фиқҳнинг бирдан ортиқ мавзуларда бўлиши мумкинлигини илгари суриши, ўз фикрларини усули фиқҳга илова этиши…