Сабаби нузул илми алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиб, ҳозирги кўринишга келгунича бир қанча босқичлардан ўтган. Саҳоблар Қуръон маъноларини тўлиқ англаш мақсадида оятларни улар нозил бўлган ҳолат ва вазият билан боғлиқ равшда ёдда сақлаб қолганлар. Ўша даврда маълумотларни ёзишга эмас, хотирада сақлашга кўпроқ эътибор қаратилган. Тобеинлар даврига келиб исломий билимларни тадвин қилишга аҳамият берила бошланди. Биринчи бўлиб ҳадислар жамланди. Сабаби нузул, оятларнинг тафсирларига оид маълумотлар ҳадис тўпламлари ичидан жой олди. Кейинчалик бу борада мустақил асарлар яратилди. Мақолада сабаби нузул илмининг ривожланиш босқичлари даврлар бўйича келтирилиб, сўнгра унинг алоҳида фан сифатида ажралиб чиқишига тўхталиб ўтилган. Бу илмга бағишланган мустақил асарлар, уларнинг номлари ҳамда муаллифлари зикр қилинган. Дастлаб ёзилган асарлар билан кейинги даврда ёзилган асарларнинг ўхшашликлари ва фарқлари таҳлил қилинган. Имом Воҳидийнинг “Асбоб ан-нузул” асари бизга тўлиқ ҳолда етиб келган мўътабар манба бўлгани учун унинг устунликлари, ундаги санад билан боғлиқ камчиликлар ҳатто сабаби нузулга доир ривоятлар сони ҳақидаги кенг маълумот берилган. Умуман олганда, мақолада бу илмнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиши тарихий жиҳатдан ёритилган. Қуръон илмлари орасида бу илм алоҳида ўрин тутиши ва унинг хусусиятлари келтириб ўтилган.
| Mualliflar | Yakhshilikov, Abdulaziz |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2023-05-03 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 83-90 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-1/10 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-1/10 · Maqolaning asl sahifasi
Сабаби нузул, саҳоба, саҳифа, фатҳ, тобиин, тадвин, фатво, муснад, Андалус, қироат, санад
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва…
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн Салм (Суҳайл) Фаззорий Самарқандий…
Ушбу мақолада ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси, яъни бирор нарсани муайян миқдор эвазига вақтинча фойдаланишга бериш ёки фойдаланиш учун олиш борасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ундан…
Мазкур мақолада муаллиф Замахшарийнинг турли илмларга оид мавзуларни жамлаб, “қомусий” ва нодир асарлар сирасига киритилган “Рабиъ ал-аброр” асари ҳақида батафсил маълумот беради. Мақола муаллифи мусулмон дунёсида илм…
Ушбу мақолада дин ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг сафига кириб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш (реабилитация қилиш)нинг аҳамияти ва бу борада психолог, исломшунос, диншунос мутахассислар олдига…
Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб…
Ислом оламида тан олинган ва эътироф этиладиган икки ақидавий йўналишлардан бири бўлган мотуридийлик таълимотини ўрганиш, уни кенг тадқиқ қилиш борасида жараёнлар кўплаб мусулмон мамлакатларида содир бўлмоқда. Бундай…
Мақолада ислом ҳуқуқида енгиллик яратиш тамойилининг асослари ва қўлланилиши муҳокама қилинади. Шунингдек, Қаффол Шошийнинг “Маҳосин” асарида мазкур тамойилнинг оила ва никоҳ муносабатларида қўлланилиши таҳлил қилинади…
Uzbekistan is one of the countries with an ancient history and along with national values, it is taking steps towards integration with the world community. The implemented reforms serve to increase the economy of the…
Ислом тарихчилари илк даврларда тарихий жараёнларни ривоят асосида тақдим этиш усулидан фойдаланишган бўлиб, ўрта асрларда битилган ислом тарихининг салмоқли қисми шу услубда ёзилган. Ҳижрий III–IV аср оралиғида яшаган…