Ушбу мақолада ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси, яъни бирор нарсани муайян миқдор эвазига вақтинча фойдаланишга бериш ёки фойдаланиш учун олиш борасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ундан фойдаланиш тартибларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ Қуръон оятлари таҳлил қилинди. Аҳамиятли томони шундаки, мавзу энг аввало олдинги пайғамбарлар динида ижара муносабатларини тартибга солиниши билан боғлиқ масалаларни очиб бериши, шунингдек, ислом дини келгач, ижарага оид жорий қилинган янги тартиб-қоидалар таҳлил қилиниши билан аҳамиятлидир. Натижада, инсонлар ўртасидаги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга доир ижара шартномаларини тузишда эътибор бериш керак бўлган айрим жиҳатлари очиб берилди. Мақолада араб тилидаги ижара маъносини ифода қилувчи сўзлар Қуръонда қайси маъноларда қўлланилганлиги ёритилди. Шунингдек, Қуръонда ижара шартномасининг шариатда жоизлиги билан боғлиқ оятлар келтирилган бўлиб, жумладан, Бақара сурасининг 233-ояти, Талоқ сурасининг 6-ояти, Қасос сурасининг 27-ояти, Каҳф сурасининг 72-ояти, Жума сурасининг 10-ояти, Юсуф сурасининг 72-ояти ва Бақара сурасининг 198-оятлари хусусида муфассир ва фақиҳларнинг фикрлари атрофлича ёритилди, қиёсий таҳлил қилинди ва илмий хулосалар билдирилди. Таъкидлаш жоизки, мақолани ёритишда ислом оламининг классик даврида тафсир фани бўйича кўзга кўринган Абу Бакр Жассос (ваф. 980), Муҳиддин ибн Арабий (ваф. 1241), Шамсиддин Қуртубий (ваф. 1273), Ибн Касир Дамашқий (ваф.1373)лар қаторида Мовароуннаҳр алломалари Имом Мотурудий (ваф. 945), Абу Лайс Самарқандий (ваф. 1003) каби муфассирларнинг асарларидан фойдаланилди.
| Mualliflar | Erkayev, Mamurjon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-10 |
| Jild | 3 |
| Son | 1 |
| Betlar | 98-106 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-1/12 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-1/12 · Maqolaning asl sahifasi
ижара, эваз, ақд, фазл, маҳр, никоҳ, талоқ, эмизиш, тижорат, касб
Ушбу мақолада дин ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг сафига кириб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш (реабилитация қилиш)нинг аҳамияти ва бу борада психолог, исломшунос, диншунос мутахассислар олдига…
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва…
Ислом оламида тан олинган ва эътироф этиладиган икки ақидавий йўналишлардан бири бўлган мотуридийлик таълимотини ўрганиш, уни кенг тадқиқ қилиш борасида жараёнлар кўплаб мусулмон мамлакатларида содир бўлмоқда. Бундай…
Сабаби нузул илми алоҳида илм сифатида ажралиб чиқиб, ҳозирги кўринишга келгунича бир қанча босқичлардан ўтган. Саҳоблар Қуръон маъноларини тўлиқ англаш мақсадида оятларни улар нозил бўлган ҳолат ва вазият билан боғлиқ…
Uzbekistan is one of the countries with an ancient history and along with national values, it is taking steps towards integration with the world community. The implemented reforms serve to increase the economy of the…
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн Салм (Суҳайл) Фаззорий Самарқандий…
Mazkur maqolada ko‘chmanchi o‘g‘uz qabilalarining saljuqiylar urug‘i atrofida birlashishi va Buyuk Saljuqiylar davlati (1038–1057) ning yuzaga kelish jarayoni yoritib berilgan. Saljuqiylarning O‘g‘uz yabg‘u davlati…
Мазкур мақолада муаллиф Замахшарийнинг турли илмларга оид мавзуларни жамлаб, “қомусий” ва нодир асарлар сирасига киритилган “Рабиъ ал-аброр” асари ҳақида батафсил маълумот беради. Мақола муаллифи мусулмон дунёсида илм…
Асрлар оша кўплаб тадқиқотчи ва олимларни тафсирлар билан бир қаторда уларнинг турлари ҳам қизиқтириб келган. Шу нуқтаи назардан тафсир турлари, уларнинг фарқли ва ўхшаш томонлари каби масалалар қайта-қайта ўрганилган…
Бугунги кунда диний мутаассибликнинг олдини олиш, аҳоли хусусан, ёшларнинг мутаассиб шахслар тузоғига тушиб қолишига йўл қўймаслик кундалик зарурий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Мутахассислар 2030 йилга келиб…