“ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ” АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАВСИФИ

Abdurahmonov, Ikhtiyor

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва манбашунослик таҳлили ёритилган. Шунингдек, мақолада қўлёзма нусхаларнинг ўзига хос жиҳатлари, хаттотлар ҳақида маълумотлар, асарнинг муқоваси ва ҳошияларида келтирилган нодир маълумотлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Абу Мансур Мотуридий асарларининг Ҳофизиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср Бухорий (ваф. 693/1294)гача бўлган санади келтирилган. Ундан ташқари, мақолада Жоруллоҳ кутубхонаси 47 рақамли қўлёзмасининг хаттоти асли эронлик Абу Исҳоқ Домғоний ҳақида ҳам маълумотлар берилган.Бундан ташқари, мақолада “Шарҳ”га ёзилган ҳошия ҳақида ҳам маълумот келтирилган. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган №3249 рақамли ҳамда Саудия Арабистони “Уммул қуро” университети қўлёзмалар фондида сақланаётган №10970 рақамли қўлёзмада бир хил изоҳ ва ҳошиялар мавжудлиги, мазкур ҳошиялар араб ва форс тилларида ёзилган бўлиб, асосан луғавий жиҳатни ёритишга қаратилгани, шунингдек, ҳошияда бошқа тафсир китоблардан нақлларни ҳам учратиш мумкинлиги таъкидланган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarAbdurahmonov, Ikhtiyor
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-10
Jild3
Son1
Betlar91-97
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-1/11

Kalit so‘zlar

Мотуридий, Насафий, Самарқандий, тафсир, “Таъвилот ал-Қуръон”, “Шарҳ ат-Таъвилот”, қўлёзма, кодикология

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar