XI-XII асрларда Мовароуннаҳрда ҳанафий-мотуридий тафсир мактаби ривожи

Abdurahmonov, Ikhtiyor

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ушбу мақола XI-XII асрлардаги Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий муҳит ва унинг исломий илмларнинг, айниқса, Қуръон тафсири илмининг ривожига қандай таъсир кўрсатганини чуқур ўрганишга бағишланган. Мақоланинг асосий мақсади Алоуддин Самарқандий каби улуғ олимлар ва у билан бир даврда яшаб ижод этган муфассирларнинг Қуръон тафсири ва бошқа исломий илмлардаги ҳиссаларини очиб беришдир. Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврида исломий таълимотлар, айниқса, Қуръон илмлари ва тафсир илмлари ўзининг илмий етуклигига эришган. Бу жараёнда Алоуддин Самарқандий каби муфассирлар ва олимларнинг илмий мерослари муҳим ўрин тутади. Уларнинг фиқҳ, калом, тасаввуф ва тафсир соҳаларидаги асарлари исломий фикрнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатган.Тадқиқотда Алоуддин Самарқандийнинг асарлари чуқур таҳлил қилинган бўлиб, унинг услуби, ўзига хослиги, шарҳларининг илмий қиймати ва бу борадаги янги илмий ютуқлари ёритилган. Самарқандийнинг асарлари тафсир ва шариат илмининг ўзаро таъсирини кўрсатиб, унинг ижодий фаолияти нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом оламида муҳим аҳамиятга эга экани кўрсатилган.Мақола муаллифининг мақсади Қуръон илмларининг Мовароуннаҳрдаги ўзига хос ривожланишини кўрсатиб бериш ҳамда Алоуддин Самарқандийнинг илмий мероси орқали мазкур давр исломий фикрининг етуклик даражасига эришганини очиб беришдан иборатдир.Калит сўзлар: Алоуддин Самарқандий, қорахонийлар даври, Мовароуннаҳр тарихи, тафсир илми, Мотуридий таълимоти, XI-XII аср фиқҳи, тасаввуф тарихидаги пирлар, Абул Муин Насафий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Замахшарийнинг тафсири.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarAbdurahmonov, Ikhtiyor
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-01
Jild4
Son3
Betlar25-31
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-3/3

Kalit so‘zlar

Alauddin Samarqandi, Karakhanid Period, history of Transoxiana, tafsir studies, Maturidi teachings, fiqh of the 11th-12th Centuries, sufi saints in history, Abul Muin Nasafi, Abu Hafs Umar Nasafi, Zamakhshari’s tafsir

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar