Ҳанафий мазҳабида тинчликнинг қадрланиши ҳамда уруш ва низоли вазиятларда инсонпарварлик тамойиллари

Jorayev, Shukrullo

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада ҳанафий мазҳабида уруш ва тинчлик масалалари, хусусан, Муҳаммад Шайбонийнинг асарлари асосида таҳлил қилинади. Ислом ҳуқуқи доирасида урушни тартибга солиш, унинг меъёр ва қоидалари, урушнинг олдини олишга қаратилган фиқҳий ҳукмлар кенг муҳокама қилинади. Мақолада тинч аҳоли, болалар, аёллар ва кексаларнинг уруш пайтида ҳимоя қилиниши зарурлиги ҳақидаги ислом ҳуқуқи қоидаларига алоҳида эътибор қаратилган.Шунингдек, мақолада ҳанафий мазҳаби фақиҳлари томонидан ишлаб чиқилган уруш қоидаларининг замонавий халқаро гуманитар ҳуқуқ билан уйғунлиги таҳлил этилади. Муаллиф ислом динининг инсонпарварлик ва тинчликни сақлашга қаратилган тамойилларини таъкидлаб, уруш жараёнида ҳам инсонийликка амал қилиш муҳимлигини кўрсатади. Мақолада ҳанафий мазҳабининг уруш ва тинчликка оид меъёрлари ўрганилган ва уларнинг бугунги кун халқаро ҳуқуқи доирасида ҳам аҳамиятли экани таъкидланади.Мазкур тадқиқот урушлар ва можароларнинг олдини олиш, уруш давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳанафий мазҳабининг таъсирини янада чуқурроқ англатишга қаратилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarJorayev, Shukrullo
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-01
Jild4
Son3
Betlar17-24
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-3/2

Kalit so‘zlar

Ислом, тинчлик, уруш, низо, ҳанафий мазҳаб, Муҳаммад Шайбоний, инсонпарварлик, тинч аҳоли, дахлсизлик, халқаро гуманитар ҳуқуқ, фиқҳ, дор ал-ҳарб, дор ал-аҳд, тинчликпарварлик адолат

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar