Маҳмуд Ломишийнинг «Тамҳид» асарида имон ва унга боғлиқ масалалар баёни

Ghulomov, Abdullo

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Маҳмуд ибн Зайд Ломиший ҳижрий XI-XII асрларда Самарқандда фаолият юритган ҳанафий-мотуридий олим ҳисобланади. У мутакаллим ва усулий олим сифатида танилган. Унинг калом илмига оид «ат-Тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид», усулул-фиқҳга доир «Китоб фи усул ал-фиқҳ», фиқҳий атамалар таърифига бағишланган «Баён кашф ал-алфоз» номли асарлари бизгача етиб келган. Ломиший асарлари Усмонли ва Салжуқ мадрасаларида ҳам дарслик сифатида ўқитилган.Ушбу мақолада олимнинг калом илмига оид «ат-Тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид» асарининг сўнгги бобидан ўрин олган имон ва унга тааллуқли масалалар ёритилган. Беш фаслдан иборат мазкур бобда имоннинг моҳияти, унинг ортиши ёки камайиши, имоннинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги, муқаллиднинг имони, имонда истисно қилиш каби масалалар ўрин олган.Муаллиф дастлаб имоннинг моҳияти, унга аҳли сунна уламолари томонидан берилган таърифлар, мотуридийларнинг бу борадаги қарашлари ва уларнинг далиллари, амаллар имоннинг таркибий қисмига кирмаслиги, хорижий ва жаҳмийларнинг бу борада тутган йўллари ҳақида тўхталган.Имон бобининг учинчи фаслида унинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги борасида сўз боради. Бу бобда тасдиқ ва иқрор банданинг феъли бўлгани учун имоннинг махлуқлиги, лекин Аллоҳнинг тавфиқи ва ҳидояти махлуқ эмаслиги баён этилган.Кейинги икки фасл муқаллиднинг имони ва имонда истисно масаласига бағишланган. Мазкур ўринда муаллиф мотуридийлар наздида муқаллиднинг имони эътиборли экани, имонда истисно эса жоиз эмаслиги ҳақидаги далилларни келтириб ўтади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarGhulomov, Abdullo
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-01
Jild4
Son3
Betlar32-41
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-3/4

Kalit so‘zlar

Ломиший, калом илми, ҳанафий-мотуридий, мутакаллим ва фақиҳ, «ат-Тамҳид», имон, муқаллид, тасдиқ, иқрор

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar