Ушбу мақолада Суриядаги беқарор вазиятда диний омилнинг роли ҳар томонлама ўрганилган. Инқилоблар дастлаб демократик тамойиллар асосида бошланган бўлса-да, қисқа вақт ичида турли диний оқимларнинг аралашуви, хусусан, такфирий-жиҳодий гуруҳларнинг «мазлум мусулмонларга ёрдам бериш» шиори остида минтақага кириб келиши натижасида мураккаблашган. Мақолада Сурия жамиятидаги этник ва конфессионал хилма-хиллик, тарихий рақобатлар ва ташқи кучларнинг диний омилга таъсири ўрганилиб, ижтимоий адолатсизлик, ҳукуматнинг авторитар бошқаруви, коррупция ва иқтисодий номутаносиблик каби ички муаммолар натижасида юзага келган диний зиддиятлар ҳам таҳлил қилинади.Шунингдек, қўзғолонлар жараёнида диний ақидаларнинг қандай шакллангани, турли фатволарнинг ижтимоий низоларга таъсири, диний раҳнамоларнинг сиёсий жараёнлардаги роли ва уларнинг турли йўналишлардаги нуқтаи назарлари ўрганилган. Қолаверса, маҳаллий аҳолининг диний қарашлари ва уларнинг ташқи кучлар билан ҳамкорлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тинчлик ва ярашув жараёнида диний омилларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидланган. Шу билан бирга, турли кучлар ўртасида музокараларни йўлга қўйиш ва ижтимоий бирдамликка эришиш борасида тўсиқларни енгиб ўтиш учун тавсиялар берилган. Халқаро ташкилотлар ва минтақавий кучларнинг Суриядаги диний муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни ва уларнинг ёрдам кўрсатиш бўйича механизмлари таҳлил қилинган.
| Mualliflar | Aliev, Jamshid |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-02-01 |
| Jild | 4 |
| Son | 3 |
| Betlar | 62-69 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2024-3/8 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2024-3/8 · Maqolaning asl sahifasi
Сурия, беқарорлик, диний омил, можаролар, этник хилма-хиллик, музокаралар, халқаро ташкилотлар
Мазкур мақола ислом динининг бирламчи манбаси Қуръони каримда зикр этилган қиссалар ҳақидаги умумий маълумотларни жамлаган ва мавзуга доир муаллифларнинг таҳлил ва мулоҳазаларини акс эттирган. Мавзуни очиб беришда қисса…
Бугунги кунда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган асосий хавф-хатарлар сифатида майдонга чиққан экстремизм ва терроризм каби бузғунчи унсурларнинг дунёга тарқалиши ҳамда аҳоли томонидан экстремистик қарашлар ва ғояларга…
Октябр инқилобидан олдинги Туркистон тарихшунослиги Россия ҳукуматининг конфессиялараро сиёсатини, айниқса, исломий бўлмаган жамоаларга нисбатан сиёсатини ўрганишда сезиларли бўшлиқни кўрсатади. Исломий конфессия бўйича…
Maqolada Imom Moturidiyning «Ta’vilot al-Qur’on» asarida sababi nuzul rivoyatlari ikki asosiy shaklda ifodalangani: lafzan (so‘zma-so‘z) va ma’nan(mazmunan) yoritilgan. Lafzan rivoyatlar, ya’ni aynan so‘zma-so‘z…
Мазкур мақола ислом илмларининг буюк алломаси Ҳаким Термизийнинг бой мероси, хусусан, Қуръон ва ҳадислар шарҳига қўшган бебаҳо ҳиссасини атрофлича таҳлил қилади. Ҳаким Термизийнинг асарлари исломий маърифий мероснинг…
Мақолада Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асарида келтирилган ақидавий ҳадисларнинг илмий таҳлили амалга оширилган. Имом Термизий ҳадис илмининг йирик олимларидан бири ҳисобланади. У ўзининг асарларида ҳадисларни…
Maqolada Umaviylar davlati tomonidan Movarounnahr hududi fath etilgan davrdan to Somoniylar sulolasi hokimiyatga kelganiga qadar bo‘lgan davrda bu hududda hunarmandchilik sohalarining rivoji va ularning…
Маҳмуд ибн Зайд Ломиший ҳижрий XI-XII асрларда Самарқандда фаолият юритган ҳанафий-мотуридий олим ҳисобланади. У мутакаллим ва усулий олим сифатида танилган. Унинг калом илмига оид «ат-Тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид»…
Мазкур мақола IХ асрнинг таниқли ҳанафий фақиҳи Нусайр ибн Яҳё Балхий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Нусайр ибн Яҳё ўз даврининг етук олимларидан бири бўлиб, фиқҳ, ақида, усул ал-фиқҳ ва бошқа исломий фанлар…
Ушбу мақола XI-XII асрлардаги Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий муҳит ва унинг исломий илмларнинг, айниқса, Қуръон тафсири илмининг ривожига қандай таъсир кўрсатганини чуқур ўрганишга бағишланган. Мақоланинг асосий…