Мазкур мақола IХ асрнинг таниқли ҳанафий фақиҳи Нусайр ибн Яҳё Балхий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Нусайр ибн Яҳё ўз даврининг етук олимларидан бири бўлиб, фиқҳ, ақида, усул ал-фиқҳ ва бошқа исломий фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган. У Абу Ҳанифа ва унинг шогирдлари – Муҳаммад Шайбоний, Абу Юсуф каби олимларнинг таълимини давом эттирган ва шу орқали ҳанафийлик мазҳабининг кенг ёйилишига ёрдам берган. Мақолада унинг илмий фаолияти, Балх шаҳридаги илмий муҳит ва ҳанафийлик таълимотининг минтақадаги тарқалиши хусусида батафсил маълумот берилади.Шунингдек, мақолада Нусайр ибн Яҳёнинг асосий устозлари ва шогирдлари ҳақида маълумотлар, уламолар силсиласи келтирилган бўлиб, бу илмий шажара орқали ҳанафийлик мактабининг Мовароуннаҳрдаги таъсири чуқур ёритилади. Манбаларга асосланиб, Нусайр ибн Яҳё Балхийнинг Мотуридийлик ақидавий мактаби ривожига қўшган ҳиссаси айниқса, Имом Абу Мансур Мотуридий устозларидан бири сифатида тутган ўрни ёритилган. У ўз даврида фақиҳ ва мужтаҳид сифатида танилиб, фиқҳий масалаларда кенг кўламли илмий ишларни амалга оширган.Мақола тарихий манбалар, табақот ва таржимаи ҳол асарларига асосланиб ёзилган бўлиб, унда Нусайр ибн Яҳё ҳақида камдан-кам учрайдиган маълумотлар, жумладан унинг Балхдаги фаолияти, шариат илмларидаги ўрни ва фиқҳий мунозаралар келтирилган. Мақола ислом тарихидаги Мовароуннаҳр уламоларининг ролини ёритишга қаратилган ва ҳанафийлик таълимоти тарихи билан қизиқувчилар учун муҳим илмий манба сифатида хизмат қилади.
| Mualliflar | Pardayev, Abduvali |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-02-01 |
| Jild | 4 |
| Son | 3 |
| Betlar | 97-105 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2024-3/13 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2024-3/13 · Maqolaning asl sahifasi
Нусайр ибн Яҳё Балхий, Балх, Мовароуннаҳр, ҳанафийлик, фиқҳ, ақида, усул ал-фиқҳ, Абу Ҳанифа, Муҳаммад Шайбоний, Имом Матуридий, устозлар, шогирдлар, ҳанафий мактаби, исломий илм-фан, тарихий манбалар
The teachings of Maturidiyya became known as one of the schools of kalam (Islamic theology), which discussed doctrinal issues based on moderation and tolerance, embodied the spirit of peace and tolerance of Islam, and…
Maqolada Umaviylar davlati tomonidan Movarounnahr hududi fath etilgan davrdan to Somoniylar sulolasi hokimiyatga kelganiga qadar bo‘lgan davrda bu hududda hunarmandchilik sohalarining rivoji va ularning…
Ўрта аср иккинчи Шарқ Ренессансининг ёрқин намояндаларидан бири аллома Саъдуддин Тафтазоний ал-Ҳанафий (722-792/1322-1390) ҳисобланади. У наҳв, сарф, балоғат, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий, шофиий ва…
Мазкур мақола ислом илмларининг буюк алломаси Ҳаким Термизийнинг бой мероси, хусусан, Қуръон ва ҳадислар шарҳига қўшган бебаҳо ҳиссасини атрофлича таҳлил қилади. Ҳаким Термизийнинг асарлари исломий маърифий мероснинг…
Мақолада Тажрид ва унинг шарҳлари, ҳошиялари, таълиқот (қўшимча, илова) лари, хусусан, Али Қушчининг «Шарҳ Тажрид ал-ақоид» асари қўлёзма нусхалари ҳамда нашрлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот…
Октябр инқилобидан олдинги Туркистон тарихшунослиги Россия ҳукуматининг конфессиялараро сиёсатини, айниқса, исломий бўлмаган жамоаларга нисбатан сиёсатини ўрганишда сезиларли бўшлиқни кўрсатади. Исломий конфессия бўйича…
Ehl-i Sünnet kelâmının iki önemli mezhebinden biri olan Mâturîdîliğin imamı büyük âlim Ebû Mansur Muhammed Muhammed es-Semerkandî el-Mâturîdîdir. Özellikle Kelam, Tefsir, Fıkıh ve Usûl ilimlerinde yeri tartışılmaz…
Бугунги кунда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган асосий хавф-хатарлар сифатида майдонга чиққан экстремизм ва терроризм каби бузғунчи унсурларнинг дунёга тарқалиши ҳамда аҳоли томонидан экстремистик қарашлар ва ғояларга…
Мазкур мақолада IX-X асарлар Мисрда илмий фаолият олиб борган, мусулмон оламида ҳадис, ақида ва Қуръон илмларига оид қатор асарлари билан танилган ҳанафий олими Абу Жаъфар Таҳовий “Ақида” рисоласи мазмуни ва унинг…
Ушбу мақолада Суриядаги беқарор вазиятда диний омилнинг роли ҳар томонлама ўрганилган. Инқилоблар дастлаб демократик тамойиллар асосида бошланган бўлса-да, қисқа вақт ичида турли диний оқимларнинг аралашуви, хусусан…