ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ ИСЛОМ МАНБАЛАРИ ШАРҲИГА ОИД АСАРЛАРИ ТАСНИФИ

Fakhriddinov, Zafar

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мазкур мақола ислом илмларининг буюк алломаси Ҳаким Термизийнинг бой мероси, хусусан, Қуръон ва ҳадислар шарҳига қўшган бебаҳо ҳиссасини атрофлича таҳлил қилади. Ҳаким Термизийнинг асарлари исломий маърифий мероснинг ажралмас қисми сифатида тан олинган ва улардаги тафсир ва таъвилларга бағишланган ишлар Қуръон оятлари ва ҳадисларни чуқурроқ тушуниш учун муҳим манба ҳисобланади. Мақолада Термизийнинг асарларидаги луғатшунослик соҳасидаги таҳлиллари, уларнинг Қуръон тафсиридаги аҳамияти ва араб тилига оид лингвистик шарҳлари ўрганилади.Шунингдек, мақолада унинг тасаввуф ва фиқҳ соҳаларига қўшган ҳиссаси ҳам алоҳида эътиборга олинади. Термизийнинг тасаввуфий қарашлари Ислом маънавияти ва ахлоқий тарбияга оид қимматли маълумотлар беради. Унинг исломий илмларни шакллантиришдаги ўрни, уларнинг замонавий ислом тадқиқотлари учун аҳамияти, методологик ёндашувлари ҳамда исломий анъаналарни сақлашдаги ижобий таъсири таҳлил қилинади. Мақола Термизийнинг диний билимларни бойитиш, уларни янги авлодга етказиш, шунингдек, ислом маданияти ва маърифатига бўлган ҳиссасини янада чуқурроқ англашни мақсад қилиб қўяди.Унинг тафсирларидаги лингвистик услублари, уларнинг сўзларнинг луғавий ва шаръий маъноларини очиб беришдаги аҳамияти, араб тилининг маданий ва маънавий қадриятларини сақлашдаги роли ҳам атрофлича кўриб чиқилади. Шу билан бирга, мақолада унинг асарларидаги методологик ёндашувлар, исломий илмлар ва тасаввуфнинг ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг замонавий ислом илмлари учун долзарблиги ўрганилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarFakhriddinov, Zafar
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-01
Jild4
Son3
Betlar83-90
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2024-3/11

Kalit so‘zlar

Ҳаким Термизий, Қуръон тафсири, ҳадислар шарҳи, ислом манбалари, луғатшунослик, тасаввуф, фиқҳ, ислом маърифати, таъвил, ислом илми, араб тили, методология

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar