Ўрта аср иккинчи Шарқ Ренессансининг ёрқин намояндаларидан бири аллома Саъдуддин Тафтазоний ал-Ҳанафий (722-792/1322-1390) ҳисобланади. У наҳв, сарф, балоғат, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий, шофиий ва моликий), мантиқ, ақида, ҳадис, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича етук алллома бўлган. Жумладан, ҳозирда олимнинг турли фанларга оид элликдан ортиқ асарлари аниқланган. Мотуридия таълимоти ривожида Саъдуддин Тафтазоний катта мавқега эгадир. Олимнинг бу борадаги хизматини – алоҳида асарлар битиш, муайян ақидавий масала ҳақидаги олдин ўтган олимларнинг турли фикрларини таҳлилий хулосалаш ва масалаларни илмий асосда қўшимча тарзда далиллаш каби учта туркумга ажратиш мумкин. Хусусан, мазкур учта ҳолат олимнинг “имон” мавзусидаги қарашларида ҳам намоён бўлади. Имон мавзуси эътиқоднинг асос-мағзи бўлгани туфайли ҳам, аллома уни батафсил ёритган. Зеро, Саъдуддин Тафтазонийнинг каломга оид асарлари ва Имом Абу Мансур Мотуридий (243-332/857-944)нинг “Китоб ат-Тавҳид”асарнинг қиёсий таҳлили орқали алломанинг “имон” мавзуси доирасида мотуридия таълимоти ривожига қўшган ҳиссаси салмоғини аниқлаштириш мақсадга мувофиқ. Ушбу мақолада эса, мазкур мавзу ҳақида сўз юритилади.
| Mualliflar | Полвонов, Ўктам |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-02-06 |
| Jild | 1 |
| Son | 2 |
| Betlar | 33-41 |
| Til | Ingliz |
ҳанафийлик, мотуридийлик, ашъарийлик, фиқҳ, имон, калом, ақида, мантиқ, ижмолий ва тафсилий, тақлидий, таҳқиқий
Мақолада Тажрид ва унинг шарҳлари, ҳошиялари, таълиқот (қўшимча, илова) лари, хусусан, Али Қушчининг «Шарҳ Тажрид ал-ақоид» асари қўлёзма нусхалари ҳамда нашрлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот…
The teachings of Maturidiyya became known as one of the schools of kalam (Islamic theology), which discussed doctrinal issues based on moderation and tolerance, embodied the spirit of peace and tolerance of Islam, and…
Ehl-i Sünnet kelâmının iki önemli mezhebinden biri olan Mâturîdîliğin imamı büyük âlim Ebû Mansur Muhammed Muhammed es-Semerkandî el-Mâturîdîdir. Özellikle Kelam, Tefsir, Fıkıh ve Usûl ilimlerinde yeri tartışılmaz…
Мазкур мақола IХ асрнинг таниқли ҳанафий фақиҳи Нусайр ибн Яҳё Балхий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Нусайр ибн Яҳё ўз даврининг етук олимларидан бири бўлиб, фиқҳ, ақида, усул ал-фиқҳ ва бошқа исломий фанлар…
Мазкур мақолада IX-X асарлар Мисрда илмий фаолият олиб борган, мусулмон оламида ҳадис, ақида ва Қуръон илмларига оид қатор асарлари билан танилган ҳанафий олими Абу Жаъфар Таҳовий “Ақида” рисоласи мазмуни ва унинг…
Maqolada Umaviylar davlati tomonidan Movarounnahr hududi fath etilgan davrdan to Somoniylar sulolasi hokimiyatga kelganiga qadar bo‘lgan davrda bu hududda hunarmandchilik sohalarining rivoji va ularning…
В статье проводится анализ проведенных исследований религиозного сознания населения республик Северного Кавказа РФ и Белоруссии. Так, на Северном Кавказе, на основе социологических опросов, анализировалось состояние…
Мазкур мақола ислом илмларининг буюк алломаси Ҳаким Термизийнинг бой мероси, хусусан, Қуръон ва ҳадислар шарҳига қўшган бебаҳо ҳиссасини атрофлича таҳлил қилади. Ҳаким Термизийнинг асарлари исломий маърифий мероснинг…
Ушбу мақолада Сомонийлар ва Қорахонийлар даврида мотуридийлик таълимотининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ёритилган. Шунингдек, унда Самарқанддаги икки ақидавий мактаб – Дорул-Жузжония ва Дорул Иёзия ҳақида ҳам сўз…
Октябр инқилобидан олдинги Туркистон тарихшунослиги Россия ҳукуматининг конфессиялараро сиёсатини, айниқса, исломий бўлмаган жамоаларга нисбатан сиёсатини ўрганишда сезиларли бўшлиқни кўрсатади. Исломий конфессия бўйича…