ТАҲОВИЙНИНГ «АҚИДА» АСАРИ: УМУМИЙ МАЗМУНИ ВА ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ

САГДИЕВ, Хабибулло

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада IX-X асарлар Мисрда илмий фаолият олиб борган, мусулмон оламида ҳадис, ақида ва Қуръон илмларига оид қатор асарлари билан танилган ҳанафий олими Абу Жаъфар Таҳовий “Ақида” рисоласи мазмуни ва унинг қўлёзма нусхалар тавсифи борасида маълумот берилган. Нафақат, ҳанафийлик мазҳаби ҳукумрон бўлган, хатто-ки бошқа “аҳлу-с-сунна” йўналиш мактаблари кенг тарқалган ҳудудларда ҳам обрў қозонган “ал-Ақидату-т-Таҳовия” асарига ўрта аср ва замонавий олимлари томонидан кўплаб шарҳлар ёзилган. Шундан келиб чиқиб, мақолада рисола қўлёзмасининг турли дунё кутубхоналарида сақланаётган нусхаларини кодикологик таҳлил қилиш орқали асардаги баъзи эътиқодий масалар чуқурроқ кўриб чиқилди. Шунингдек, қўлёзма нусхаларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида уларда қўлланилган айрим ибораларнинг қўлланилиши сабаблари ўрганилиб уларга ақида илми нуқтаи назарадан баҳо берилган. Мақолада “ал-Ақидату-т-Таҳовия” асарининг Миср ҳамда қўлёзмалари сони кўплиги билан шухрат қозонган Туркия кутубхоналридаги нусхаларидан фойдаланилган.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarСАГДИЕВ, Хабибулло
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-06
Jild1
Son2
Betlar54-64
TilIngliz

Kalit so‘zlar

aқидa, aҳлу-с-суннa вa-л- жaмоa, Таҳовий, қўлёзмa, ҳaнaфия, ал-Азҳар, Сулаймония, Боязид

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar