АЛИ ҚУШЧИНИНГ «ШАРҲ ТАЖРИД АЛ-АҚОИД» АСАРИ ВА УНИНГ НУСХАЛАРИ

Тоҳиров, Жаҳонгир

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Мақолада Тажрид ва унинг шарҳлари, ҳошиялари, таълиқот (қўшимча, илова) лари, хусусан, Али Қушчининг «Шарҳ Тажрид ал-ақоид» асари қўлёзма нусхалари ҳамда нашрлари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилади. Тажрид ўзининг мўжазгина шакли билан калом илмига оид бошқа асарлардан ажралиб туради. Муаллиф вафотидан кейин кўп вақт ўтмай, қисқа давр мобайнида кўплаб шориҳларнинг ўзига хос эътиборига сазовор бўлди. Қўлёзмалар хазиналаридаги айрим шарҳлар ва ҳошияларга мурожаат қилган тадқиқотчи унинг қадр-қимматига гувоҳ бўлади. Асли 30 саҳифадан иборат бўлган Тажридга қарийб 200 йилдан сўнг (1420 йилларда) Али Қушчи ёзган шарҳи 200 саҳифадан ортиқ бўлиб, ҳар иккисида ҳам ақида масалалари 6 мақсадга тақсимланган ҳолда баён қилинган. Шунингдек, бир асарда бир вақтнинг ўзида ҳам фалсафий, ҳам ақидавий масалалар ёнма-ён таҳлил қилиниши муаллифларнинг ҳам диний, ҳам дунёвий илмлар соҳасида қомусий олимлар бўлганидан далолат беради. Дарҳақиқат, Тусийнинг ҳам, Али Қушчининг ҳам аниқ, табиий ва ижтимоий фанларга оид асарлари машҳур бўлган ҳамда соҳа мутахассислари орасида таҳсинга сазовор бўлган. Кўпчилик шориҳларнинг ҳам илмий соҳалари ўхшаш. Улардан энг машҳурларидан бири бўлган Даввоний фиқҳ ва калом билан бир қаторда фалсафа, мантиқ, ахлоқшунослик, риёзиёт ва геометрия соҳалари бўйича ҳам рисолалар ёзган. Тажрид шарҳининг таркиби ва мазмунига кирмай туриб ҳам унинг аҳамиятига замон ва макон нуқтаи назаридан баҳо берадиган бўлсак, асарга ҳар даврда кўпчилик олимларнинг мурожаат қилгани, унинг тарихий-хронологик ва географик жиҳатдан ҳам қамрови салмоқли экани маълум бўлади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarТоҳиров, Жаҳонгир
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-02-06
Jild1
Son2
Betlar42-48
TilIngliz

Kalit so‘zlar

Тусий, Тажрид ал-калом, Али Қушчи, шарҳ, ҳошия, таълиқот, нашр

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar