Мазкур мақола ислом динининг бирламчи манбаси Қуръони каримда зикр этилган қиссалар ҳақидаги умумий маълумотларни жамлаган ва мавзуга доир муаллифларнинг таҳлил ва мулоҳазаларини акс эттирган. Мавзуни очиб беришда қисса сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари, Қуръондаги қиссаларнинг ўзига хос жиҳатлари, бошқа қиссалардан фарқи, Қуръонда такрорланиши, давр эътиборидан турлари ва мавзуларига тўхталинган.Қиссалар инсонларни онгига тезроқ етиб борадиган халқона иборалар ишлатган ҳолда инсонга психологик таъсир ўтказиш воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки, қисса мантиқий ўзаро бир-бирига мос тартибли, қисқа ҳолда келтирилгани учун ундан аҳамиятсиз тафсилотлар тушириб қолдирилади. Ундаги сюжетлар шу даражада кетма-кет ва бир бирига боғланган бўладики, қисса тингловчиси ё ўқувчиси уни ҳар доим қайсидир мақсадни ифода этишини сезади ва охиригача диққат ва қизиқишда бўлади. Қиссалар ўзининг тарбиявий ёндашувига эга: ақлни тарбиялаш, руҳни тарбиялаш, жисмни тарбиялаш, ўрнак билан тарбиялаш, насиҳат билан тарбиялаш.Қуръон қиссаларида пайғамбарлар, уларнинг умматлари, яхши ва солиҳлар ҳамда гуноҳкор ва фосиқ инсонлар ҳаётидан сўз очиб уларнинг оқибатлари кўрсатилади ва улардан ибрат олишга чақирилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳам қиссалар орқали умматларнинг оқибатларини мусулмонларга етказганлар ва бу билан ўз замондошларини огоҳлантирганлар.Қуръон қиссаларининг ўзига хослигидан яна бири баъзи ўринларда асосий персонажнинг номи зикр қилинмайди. Шунингдек, воқеа бўлиб ўтган жой, санаси ҳам берилмаслиги мумкин. Шунинг учун қиссаларда фақат ибрат олишга эътибор қаратилган дейиш мумкин.
| Mualliflar | Muratov, Doniyor, HAMROQULOVA, Robiyaxon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-02-01 |
| Jild | 4 |
| Son | 3 |
| Betlar | 54-61 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2024-3/7 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2024-3/7 · Maqolaning asl sahifasi
қисса, ҳадис, қиссачи, ҳикоя, уммат, хабар, наба, ривоят
Ушбу мақолада Суриядаги беқарор вазиятда диний омилнинг роли ҳар томонлама ўрганилган. Инқилоблар дастлаб демократик тамойиллар асосида бошланган бўлса-да, қисқа вақт ичида турли диний оқимларнинг аралашуви, хусусан…
Maqolada Imom Moturidiyning «Ta’vilot al-Qur’on» asarida sababi nuzul rivoyatlari ikki asosiy shaklda ifodalangani: lafzan (so‘zma-so‘z) va ma’nan(mazmunan) yoritilgan. Lafzan rivoyatlar, ya’ni aynan so‘zma-so‘z…
Мақолада Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асарида келтирилган ақидавий ҳадисларнинг илмий таҳлили амалга оширилган. Имом Термизий ҳадис илмининг йирик олимларидан бири ҳисобланади. У ўзининг асарларида ҳадисларни…
Бугунги кунда инсоният ҳаётига таҳдид солаётган асосий хавф-хатарлар сифатида майдонга чиққан экстремизм ва терроризм каби бузғунчи унсурларнинг дунёга тарқалиши ҳамда аҳоли томонидан экстремистик қарашлар ва ғояларга…
Октябр инқилобидан олдинги Туркистон тарихшунослиги Россия ҳукуматининг конфессиялараро сиёсатини, айниқса, исломий бўлмаган жамоаларга нисбатан сиёсатини ўрганишда сезиларли бўшлиқни кўрсатади. Исломий конфессия бўйича…
Маҳмуд ибн Зайд Ломиший ҳижрий XI-XII асрларда Самарқандда фаолият юритган ҳанафий-мотуридий олим ҳисобланади. У мутакаллим ва усулий олим сифатида танилган. Унинг калом илмига оид «ат-Тамҳид ли-қавоид ат-тавҳид»…
Мазкур мақола ислом илмларининг буюк алломаси Ҳаким Термизийнинг бой мероси, хусусан, Қуръон ва ҳадислар шарҳига қўшган бебаҳо ҳиссасини атрофлича таҳлил қилади. Ҳаким Термизийнинг асарлари исломий маърифий мероснинг…
Ушбу мақола XI-XII асрлардаги Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий муҳит ва унинг исломий илмларнинг, айниқса, Қуръон тафсири илмининг ривожига қандай таъсир кўрсатганини чуқур ўрганишга бағишланган. Мақоланинг асосий…
Maqolada Umaviylar davlati tomonidan Movarounnahr hududi fath etilgan davrdan to Somoniylar sulolasi hokimiyatga kelganiga qadar bo‘lgan davrda bu hududda hunarmandchilik sohalarining rivoji va ularning…
Мазкур мақолада ҳанафий мазҳабида уруш ва тинчлик масалалари, хусусан, Муҳаммад Шайбонийнинг асарлари асосида таҳлил қилинади. Ислом ҳуқуқи доирасида урушни тартибга солиш, унинг меъёр ва қоидалари, урушнинг олдини…