ТУРКИЯ ТАРИХИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Joraev, Ulugbek

Мотуридийлик · 2025-yil

Annotatsiya

Ислом оламида тан олинган ва эътироф этиладиган икки ақидавий йўналишлардан бири бўлган мотуридийлик таълимотини ўрганиш, уни кенг тадқиқ қилиш борасида жараёнлар кўплаб мусулмон мамлакатларида содир бўлмоқда. Бундай ҳолатни Туркия мисолида ҳам кузатиш мумкин. Ушбу мамлакат тарихида содир бўлган ҳодисалар асносида улуғ мутафаккир Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва ижоди ва унинг шогирдлари борасида илмий изланишлар авж олди. Бундай тенденция XX асрда бошланган бўлишига қарамай, ўзининг тарихий сабабиятига эга. Мазкур мақолада айнан Туркия давлати тарихида мотуридийлик ақидавий таълимотига нисбатан муносабатнинг ўзгариши ва таълимотнинг сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар шароитида асосий ақидавий қараш сифатида эътироф қилинишига ҳисса қўшган шахслар ҳақида маълумот тақдим қилинади. Хусусан, мақолада мотуридия таълимоти Туркия тарихида тўрт босқичга ажратган ҳолда ўрганилади. Биринчи босқичда усмонийлар империяси салтанатида калом илми борасида қарашларнинг шаклланиши ўрганилган. Иккинчи босқичда, яъни XIX аср охири ва XX аср бошларида айрим мусулмон мамлакатларидаги модернизм қарашлари юзага келиши ва таъсир доиралари ҳақида маълумот келтирилган. Учинчи босқичда республика бошқарувидаги замонавий давлат кўринишига ўтиш давридаги сиёсий вазият ҳамда исломшунослик фани бўйича катта ҳурматга эга бўлган олимларнинг Имом Мотуридий илмий меросини ўрганишга нисбатан даъватлари ҳақида гапирилади. Ниҳоят, тўртинчи босқичда, яъни XX−XXI асрлардаги Туркияда ислом илми ва илоҳиёт фанларини илмий ўрганишга эътибор кучайишига туртки бўлган сабаблар, омиллар борасида етарлича маълумот келтирилган. Мақолада мотуридийлик таълимоти доирасида илмий тадқиқотлар билан шуғулланган олимлар ва уларнинг асарлари тўғрисида маълумот берилади.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarJoraev, Ulugbek
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2025-03-10
Jild3
Son1
Betlar118-123
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-1/14

Kalit so‘zlar

Имом Мотуридий, усмонийлар, Тақиюддин Субкий, Камол ибн Ҳумом, Избирий Қозизода, Саъдуддин Тафтазоний, Имом Ашъарий, Меҳмед Сайид Бей, Меҳмед Шарафиддин Ялткая

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar