МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙНИНГ “Рабиъ ал-аброр” АСАРИНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ

Pirmukhamedov, Bakhodir

Мотуридийлик · 2023-yil

Annotatsiya

Мазкур мақолада муаллиф Замахшарийнинг турли илмларга оид мавзуларни жамлаб, “қомусий” ва нодир асарлар сирасига киритилган “Рабиъ ал-аброр” асари ҳақида батафсил маълумот беради. Мақола муаллифи мусулмон дунёсида илм оламида машҳур бўлган “адаб илмлари”нинг фуруъ қисмига мансуб علم المحاضرات – Маърузалар илми кўп илмий доираларда батафсил ўрганилмаган тармоқлардан экани, “Рабиъ ал-аброр” асари эса, маърузалар илми талабларига тўлиқ жавоб берадиган энг машҳур асарлардан бири эканини ёритиб беради. Шу билан бирга, маърузалар илмининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи, бу илмнинг ривожига ҳисса қўшган олимлар ва уларнинг асарлари ҳақидаги маълумотларни ҳам батафсил баён қилади. Мақолада, жумладан, Маҳмуд Замахшарийнинг “Рабиъ ал-аброр” асарини ёзишдан кўзлаган мақсади, асарда қамраб олинган мавзулар ҳамда мазкур асарни ёзишда қандай манбаларга мурожаат қилгани ҳам таҳлил қилинган. Шунингдек, муайян бир мавзуни ёритиб беришда алломанинг фақат араб ва форс тилларидаги манбаларга эмас, балки юнон ва бошқа тиллардаги манбаларга ҳам мурожаат қилгани ва ҳар мавзуга оид фикрларидан кўплаб мисоллар келтириб, сўнг ўз мулоҳазаларини билдиргани ҳақидаги маълумотлар ёритиб берилган. Мақолада муаллиф “Рабиъ ал-аброр” асарининг ёзилиш услубини ҳам атрофлича таҳлил қилиб, ёритиб берган. Муаллиф Маҳмуд Замахшарийнинг “Рабиъ ал-аброр” асари кенг кўламли нодир асарлардан бири эканини ҳисобга олиб, мазкур асар ҳадисшунослик, тилшунослик, адабиётшунослик, манбашунослик ва дидактика каби соҳаларга оид илмий тадқиқот объекти бўлиши мумкинлиги ҳақида хулоса беради.

Maqola ma’lumotlari
MualliflarPirmukhamedov, Bakhodir
JurnalМотуридийлик
Nashr sanasi2023-05-03
Jild3
Son1
Betlar65-71
TilIngliz
DOI10.47980/moturidiy/2023-1/8

Kalit so‘zlar

Рабиъ ал-аброр, маъоний илми, маърузалар илми, адаб, ҳадис, дидактика, фразеология

Ilmiy soha

Мотуридийлик jurnalidan boshqa maqolalar

Мотуридийлик — barcha maqolalar