Мақолада темурийлар даври тарихи, маънавий ҳаётига доир масалалар қаламга олинган. Бу даврда юртимизда яшаган халқларнинг маънавиятида катта аҳамият касб этган Яссавия, Кубравия ва Хожагон-нақшбандия тариқатлари вакилларининг фаолияти ўрганилган. Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанд ҳамда унинг султонлари Алоуддин Аттор, Хожа Муҳаммад Порсо, Яъқуб Чархий каби шайхлар ҳаёти ва улар ёзиб қолдирган тасаввуф соҳасидаги асарлар ҳақида маълумот берилган.Хожагон-нақшбандия тариқатининг ёзма меросга айланиши, илмий-назарий жиҳатдан асослаб берилиши, таълимот сифатида шаклланиши биринчи навбатда Хожа Муҳаммад Порсонинг илмий фаолияти, унинг қаламига мансуб асарлар воситасида амалга ошган. Унинг асарлари шариатнинг турли масалаларига, тасаввуф назариясига, хусусан, хожагон-нақшбандия тариқати таълимотига бағишланган. Муҳаммад Порсонинг илмий мероси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас, албатта. Масалан, унинг “Ҳафтоду се фирқа” (“Етмиш уч фирқа”)” рисоласи ақида мавзусидаги бошқа асарлари каби бугунги глобаллашув даврида ақидапараст адашган оқим вакилларига раддиялар беришда илмий асосли кўрсатмалар баён қилинган қимматли манба сифатида муҳимдир. “Ҳафтоду се фирқа” рисоласи ушбу мақоланинг марказида туради. Асар Ислом умматининг етмиш уч фирқага бўлиниб кетиши хабарини берувчи ҳадис билан бошланган ва муаллифга маълум бўлган фирқалар рўйхати келтирилган ҳамда ҳар бир фирқанинг асосий ғояси баён қилинган, кейин уларга аҳли сунна олимларининг раддияси келтирилган.
| Mualliflar | ISMOILOV, Mas’udkhon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-06 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 104-111 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/13 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/13 · Maqolaning asl sahifasi
Хожа Муҳаммад Порсо, етмиш уч фирқа, тасаввуф, темурийлар даври тарихи, радикал оқимлар, алломалар илмий мероси
Ҳозирги кунга қадар бутун ислом олами эътирофига сазовор бўлган Имом Бухорий нафақат муҳаддис олим балки, ақийда илми борасида ҳам ўзига хос ўрин эгаллаган. Олимнинг “Халқ афъол ал-ибод ва радд ала ал-жаҳмия ва асҳоб…
Ушбу мақола мовароуннаҳрлик машҳур олим, муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ Субазмунийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганишдан иборат. Олимнинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар жуда оз. Манбаларда унинг фақиҳ олим бўлгани…
Мақолада мотуридийлик таълимоти таниқли вакили Камолиддин Баёзийнинг таржимаи ҳоли, устозлари, Абу Ҳанифага нисбат бериладиган ақидавий асарларни бирлаштириб “ишорат” услубида шарҳ ёзгани, унинг яшаган даврдаги сиёсий…
XIII аср бошларида Мовароуннаҳрнинг Чингизхон томонидан босиб олиниши ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг таназзулга юз тутишига олиб келди. 1215 йилда Чингизхон Хитойни босиб олгандан сўнг Мовароуннаҳрга бостириб…
Mazkur maqolada Alisher Navoiy asarlarida ustoz-shogird g‘oyalarining manbaviy va milliy asoslari masalasi yoritilgan. Buyuk mutafakkir ijodida ustoz va shogird munosabati masalasi bir necha yo‘nalishlarda namoyon…
Инсоният тарихида то бугунги кунгача яшаб ўтган муҳим шахслар, жумладан, пайғамбарлар, ҳукмдорлар, олимлар ҳаётини ўрганишда биографик мазмундаги китоблар асосий мурожаат манбаи ҳисобланади. Бу борада ислом тарихининг…
Zamaxshariy islom hamda arab tilshunosligiga oid ilmlarda yuqori marralarni zabt etdi. Mahmud Zamaxshariyning “al-Kashshof” asari tafsir ilmidagi shoh asari bo‘lganidek uning “Al-Mufassal fi san’at аl-e’rob” asari arab…
Дунёдаги мусулмон халқларнинг ўзаро илмий, маданий алоқалари тарихида ҳаж сафарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаж зиёрати барча мусулмонлар учун умумий тартиб-қоидаларга эга бўлса-да, тарих давомида уни ташкил этишнинг…
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоийиқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан…
Мақолада экстремизм ва радикаллашувга олиб келган омилларни олдини олиш ва дерадикализацияни кучайтириш шунингдек, эктремистлар глобал иқтисодий тенгсизликнинг кучайиб бориши ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизим…