Мақолада Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” таъсирида шаклланган “Шабоб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра”, “ал-Жамоат ал-исломия”, “ал-Жиҳод” ҳамда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда фаолияти кузатилган “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” каби диний-сиёсий ташкилотларнинг фаолият услублари, йўналишлари, ғояларининг ўзаро боғлиқлиги қиёсий очиб берилган. Унда “Мусулмон биродарлар”нинг нафақат Мисрда, балки бошқа давлатларда шу ном билан боғлиқ гуруҳлар ёки уларнинг йўналишига мос, аммо номланиши турлича бўлган уюшмалар таркибида ҳам фаолият олиб боргани кўрсатиб ўтилган. “Мусулмон биродарлар”нинг таркибий тузилмаси замонавий террорчи ташкилотлар учун ўзига хос намунага айлангани ҳам таҳлиллар орқали ёритилган. Шунингдек, “Мусулмон биродарлар” ҳаракати Жазоир, Судан, Сурия, Кувайт, Ливан, Тунис, Иордания, Ливия, Покистон каби давлатларда экстремистик ва террорчи ташкилотлар пайдо бўлишига ҳам асос бўлиб хизмат қилгани баён қилинган.
| Mualliflar | Shermukhammedov, Komiljon |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2023-06-27 |
| Jild | 3 |
| Son | 2 |
| Betlar | 36-45 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2023-2/5 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2023-2/5 · Maqolaning asl sahifasi
Мусулмон биродарлар, Шабоб Муҳаммад, ат-Такфир вал-ҳижра, ал-Жамоат ал-исломия, ал-Жиҳод, Марказий Осиё, Ҳизбут-таҳрир ал-исломий
Мақолада ҳанафий мазҳабининг етук намоёндаси Муҳаммад Шайбоний асарларида тинчликни асрашга қаратилган тамойиллар ҳақида сўз боради. Муҳаммад Шайбоний асарлари ҳанафий уламолар наздида мазҳабнинг мўътабар манбалари…
Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га…
Диний нуқтаи назардан инсониятнинг бахтли ва фаровон ҳаёт кечириши учун баъзи амаллардан тийилиши лозим. Бундай таъқиқлар ва меъёрлар ҳар бир дин ва халқларнинг ўз нормаларига асосланган бўлиб, уларни бажармаган…
Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг…
Мақолада экстремизм ва радикаллашувга олиб келган омилларни олдини олиш ва дерадикализацияни кучайтириш шунингдек, эктремистлар глобал иқтисодий тенгсизликнинг кучайиб бориши ва мавжуд ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизим…
Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро…
Дунёдаги мусулмон халқларнинг ўзаро илмий, маданий алоқалари тарихида ҳаж сафарлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаж зиёрати барча мусулмонлар учун умумий тартиб-қоидаларга эга бўлса-да, тарих давомида уни ташкил этишнинг…
Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувларидаги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини…
Инсоният тарихида то бугунги кунгача яшаб ўтган муҳим шахслар, жумладан, пайғамбарлар, ҳукмдорлар, олимлар ҳаётини ўрганишда биографик мазмундаги китоблар асосий мурожаат манбаи ҳисобланади. Бу борада ислом тарихининг…
Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига…