Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига Хуросонда ғазнавийлардан мулклар олишди. 1038 йили улар Нишопурни эгаллаб, ўз раҳбарлари Тўғрулбекни султон деб эълон қилади. Салжуқийлар секин-аста бутун Хуросонни, Хоразмни бўйсундириб, Ғарбий Эрон, Озарбайжон ва Ироқни Бағдод билан бирга босиб оладилар. Аббосийлар халифаси Тўғрулбекни султон ҳамда «Шарқ ва Ғарб подшоҳи» деб тан олишга мажбур бўлади. Тўғрулбек Рай шаҳрини, унинг укаси Чағирбек Марвни ўзларига пойтахт қилади. Алп Арслон (1063–1072) ва Маликшоҳ I (1072–1092) даврида салжуқийлар Арманистонни эгаллайдилар, Византия (Рум)ликларни енгиб, бутун Кичик Осиёни, кейинчалик Сурия ва Фаластинни босиб оладилар. Улар Грузия, Ширвон ва Мовароуннаҳрни ўзларига бўйсундириб, у ерлардаги ҳукмдорларни ўз вассалларига айлантирадилар. Салжуқийлар қўшинлари Арабистон яриморолидаги Яман ва Баҳрайн ерларини ҳам ўз тасарруфларига олади. 1074 йили Термиз, Бухоро, Самарқанд, кейинчалик Фарғонани ишғол этади. Маликшоҳ I ҳукмронлигида салжуқийлар ҳарбий-сиёсий жиҳатдан жуда кучли бўлган. Пойтахт Исфаҳонга кўчирилган. Султон Санжар даврида эса, мамлакат пойтахти Исфаҳондан Марвга кўчирилган. Салжуқийлар давлатидаги диний-ижтимоий вазият ҳам айнан Султон Санжар даврига келиб мураккаб тус олган. Мақолада мана шу жиҳатлар ҳақида баҳс қилинади.
| Mualliflar | ABDUPATTAYEV, Mumin Mirzo |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-05 |
| Jild | 2 |
| Son | 4 |
| Betlar | 102-110 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022/4/13 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022/4/13 · Maqolaning asl sahifasi
салжуқийлар, Хуросон, карромийлик, ботинийлик, Малазгирт, Низомия мадрасаси, мўътазилийлик, Ҳасан Саббоҳ
Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувларидаги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини…
Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик…
Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро…
Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган…
Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг…
Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу…
XIV–XV асрларда Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишида самарқандлик олимлар муҳим ўрин тутган. Шундай олимлардан бири Малик Иброҳим Самарқандий (ваф. 1419)дир. Манбаларда унинг асли самарқандлик бўлиб, Индонезия…
Мақолада Саккокийнинг “Мифтаҳ ал-улум” асари ақлий тафсирлар ривожида муҳим ўрин тутгани, “Кашшоф” шарҳларининг аксари мазкур асар чуқур ўрганилганидан кейин ёзила бошлагани, Тафтазоний ва Журжонийларнинг “Кашшоф”га…
Мақолада ҳадис тушунчаси, ҳадис илми ва унинг турлари, ҳадис илми бўйича ёзилган асарлар ҳақида атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, ҳадис илми “ривоят илми”, яъни ҳадисни ривоят нуқтаи назаридан билиш ва “дироят илми”…
Мақолада Мисрдаги “Мусулмон биродарлар” таъсирида шаклланган “Шабоб Муҳаммад”, “ат-Такфир вал-ҳижра”, “ал-Жамоат ал-исломия”, “ал-Жиҳод” ҳамда Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистонда фаолияти кузатилган…