Мақолада ҳадис тушунчаси, ҳадис илми ва унинг турлари, ҳадис илми бўйича ёзилган асарлар ҳақида атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, ҳадис илми “ривоят илми”, яъни ҳадисни ривоят нуқтаи назаридан билиш ва “дироят илми” – ҳадисни тушуниш нуқтаи назаридан билиш каби турларга ажратилган ҳолда тадқиқ қилинган. Шунингдек, мақолада ҳадис илми бўйича ёзилган тўпламлар асарнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда таснифланиши, шунингдек ҳадис китобларининг умумий мавзулари ёритилган. Хусусан, ҳадис тўпламларида ақоид, ҳукм, риқоқ (нафосат)га оид ҳадислар, ейиш-ичиш, турмуш тарзи, сафар қилиш одоблари, тафсир, тарих ва сийрат, фитна ва ёмонликлар, инсоний фазилатлар ва иллатлар каби мавзулар ҳақида сўз борган. Шу билан бирга, мақолада ҳадис илмининг ривожланиш жараёни саҳобалар, тобеинлар, табаъ тобеин ва кейинги давр каби босқичлар асосида даврлаштирилган ҳамда ҳар бир даврнинг хусусияти очиб берилган. Жумладан, саҳобалар даврида ҳадисларнинг тарқалишида оғзаки услуб кенг тарқалгани, кейинроқ ҳадисларни ёзиш ва тўплам ҳолига келтириш анъанаси шакллангани баён қилинган. Шунингдек, ҳадис илми бўйича изланишлар олиб борган муҳаддис олимлар ва улар томонидан ёзилган асарлар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Муҳаддисларнинг ҳадис илми ривожидаги хизматлари эвазига ижтимоий илмлар мисли кўрилмаган даражада тараққий этгани, соҳага оид юзлаб асарлар пайдо бўлгани далиллар асосида мақолада ёритиб берилган.
| Mualliflar | HAMROQULOV, Jaloliddin |
|---|---|
| Jurnal | Мотуридийлик |
| Nashr sanasi | 2025-03-05 |
| Jild | 2 |
| Son | 4 |
| Betlar | 67-74 |
| Til | Ingliz |
| DOI | 10.47980/moturidiy/2022/4/8 |
DOI: 10.47980/moturidiy/2022/4/8 · Maqolaning asl sahifasi
ҳадис, суннат, сийрат, ровий, ривоят, ақоид, ҳукм, жомеъ, сунан, маноқиб, масолиб, саҳоба, тобеин
XIV–XV асрларда Индонезия архипелагида ислом дини тарқалишида самарқандлик олимлар муҳим ўрин тутган. Шундай олимлардан бири Малик Иброҳим Самарқандий (ваф. 1419)дир. Манбаларда унинг асли самарқандлик бўлиб, Индонезия…
This article is devoted to an important issue related to the cultural life of Muslims in the era of irrational intolerance, and an attempt was made to provide examples of the logical arguments of our scholars in…
Маҳмуд Замахшарийнинг “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” асари зуҳд ва гўзал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат юзта мақола тўпламидир.Мазкур мақолада ушбу…
This research compares the influence of the two imperialist powers on the zakat systems of Muslim countries of Uzbekistan and Malaya during the Imperial powers’ reign. This work also attempts to identify reasons as to…
Ушбу мақолада VIII–IX асрларда аббосийлар давлатидаги ижтимоий-маданий муҳит ҳақида сўз юритилади. Маълумки, милодий 750 йилда аббосийлар умавийлар устидан ғалаба қозониб, ҳокимиятни эгаллаган ва пойтахти Бағдод бўлган…
Мақолада “мақосид аш-шариа” – шариат мақсадлари илмининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, мовароуннаҳрлик машҳур суфий Ҳаким Термизийнинг шариат мақсадлари илмининг асосларини…
Мақолада муҳаддис Жамолиддин Зайлаийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, устозлари, шунингдек, унинг асарлари таҳлил қилинган. Шунингдек мақолада “Насб ар-роя” асарининг мавзуси, ёзилиш услуби, бошқа асарлардан устунлик…
Islam has been fundamental to the life of Central Asia for more than a millennium. The Central Asian region has, in its turn, played an invaluable role in Islamic history. Many Muslim scholars, spiritual leaders, and…
Ушбу мақолада XI–XII асрларда Хуросон минтақасида ҳукмронлик қилган салжуқийлар сулоласи давридаги ижтимоий-диний вазият таҳлил қилинган. Маълумки, салжуқий турклар XI аср 30-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига…
В данной статье на основе источников изучена история и культура Ташкентского оазиса. Известно что, бассейн реки Чирчик является колыбелью одной из древнейших земледельческих и городских цивилизаций Центральной Азии. В…